UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 01:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 1:0 (матнли трансляция)  36 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  0 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  4 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  13 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  15 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3

Осиё Кубоги. Қатарлик журналист: "Хитой оддий рақиб эмас" Янгиликлар

Осиё Кубоги. Қатарлик журналист: "Хитой оддий рақиб эмас"

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогининг 2-турида Хитойга қарши майдонга тушади.
Айни пайтда стадиондамиз ва бу ерда иш қайнамоқда. Журналистлар келиши асло тўхтаётгани йўқ, албатта, уларнинг аксарияти хитойликлар. Ташқарида ёмғир яхшигина ёғяпти. Бугун ҳам ўйин пайти ёмғир ёғадиганга ўхшайди.

Медиа-марказда ишлаб ўтирсам, олдимга қатарлик журналист келди ва ўзини таништирди. "Беин Спортс" (аввалги номи "Ал Жазира")да ишлайдиган телемухбир Али Рияҳ экан. У ўйин бошланишига бир соат қолганида тўғридан-тўғри эфирга чиқишини ва шунинг учун Ўзбекистон ҳақида бироз маълумот кераклигини айтди.

"Осиё Кубогини ёритиш учун бу ерга келганмиз, - дейди ҳамкасбимиз. - Чемпионат ўйинлари бешта шаҳарда бўлиб ўтаётган бўлса, ҳар бир шаҳарда компаниямизнинг биттадан мухбири ва оператори ишлаяпти. Мен Брисбенда фаолият олиб боряпман. Насиб қилса, финални кўриб уйга қайтмоқчиман".

"Бу ерда бўлиб ўтган Хитой ва Саудия Арабистони ўртасидаги баҳсни кўрдим. Айтишим мумкинки, Хитой оддий жамоа эмас. Уларда 10-рақам жуда яхши футболчи. Аммо жамоанинг ҳужумни якунлашда муаммоси бор экан. Саудия Арабистони эса унчалик кучли кўринмади. Лекин бугунги баҳсда Ўзбекистон ғалаба қозонса керак. Ҳол ҳолда жамоангизни Хитойдан кучли деб биламан".

Х.Холиқов
Брисбен, Австралия.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика