UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21"Футбол олами". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жуфтликлари маълум  0 15:45Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал баҳсларининг саналари маълум  2 15:29"Насаф" қизиқарли кечган баҳсда ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:04"Андижон" "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  5 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  5 13:31Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин  2 12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  9 12:25"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  1 11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  5 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  6 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  30 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  3 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  7 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5

Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. Жанубий Корея - Қатар Янгиликлар

Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. Жанубий Корея - Қатар

Бугун Осиё Кубогининг чорак финалидан ўрин олган яна иккита учрашув бўлиб ўтади.

Абу Дабидаги "Зайед Спортс Сити" ўйингоҳида Жанубий Корея Қатарга қарши баҳс олиб боради. Айтиш мумкинки, чорак финал жуфтликлари орасида ким фаворит эканлигини топиш энг қийин бўлган жуфтлик шу.

Олдинлари Жанубий Корея яққол фаворит бўларди. Аммо ҳозирга келиб Қатар терма жамоаси анча кучайган. Айтиш мумкинки, Қатар мусобақада энг яхши ўйин намойиш этаётган жамоалардан бири бўлиб турибди.

Жанубий Корея
Бу жамоа шу пайтгача икки бор Осиё Кубогида ғолиб чиққан. Бу йил учинчи марта чемпион бўлишга ҳаракат қилмоқда. Жанубий Корея бунгача ўтказилган тўртта беллашувнинг ҳаммасида зафар қучди. Гуруҳ баҳсларида улар Филиппин (1:0), Қирғизистон (1:0) ва Хитой (1:0)ни мағлуб этишган бўлса, 1/8 финалда Баҳрайндан 2:1 ҳисобида устун келишди. Кореяликлар фақат Байҳрандан гол ўтказиб юборишди. Демак, жамоа ҳимояси чакки эмас.

Қатар
Бу жамоа ҳам шу пайтгача бўлиб ўтган тўртта ўйиннинг барчасида ғалабага эришди. Бундан кўриниб турибдики, бугун жуда қизиқарли баҳс гувоҳига айланамиз. Қатар гуруҳ босқичини Ливанга қарши 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади. Шундан кейин КХДР (6:0) ва Саудия Арабистони (2:0) терма жамоалари мағлуб этилди. 1/8 финалда эса Қатар Ироқни 1:0 ҳисобида енгиб мусобақадан чиқариб юборди. Кўриб турганингиздек, Қатар ҳали Осиё Кубогида гол ўтказгани йўқ.

Ўйиндан олдинги фикрлар

Паулу Бенту (Жанубий Корея термаси бош мураббийи): "Сон Хёнг Мин ҳозирча гол ургани йўқ, лекин бу мени ташвишга солмайди. Муҳими, у яхши ўйнаяпти ва бошқа футболчилар гол уряпти. Қатарда ҳам ҳимоя, ҳам ҳужум кучли. Улар анчадан бери бир мураббий қўл остида ҳамжиҳатликда ишлаб келишяпти. Тўп назорати бизда бўлса, ўйлайманки бу жамоани мағлуб эта оламиз".

Феликс Санчес (Қатар термаси бош мураббийи): "Шу пайтгача мусобақада жуда яхши иштирок этдик. Футболчиларим билан фахрланаман, биз бир жамоа бўла олдик. Буёғига яна шундай муваффақиятли давом этишни истаймиз. Жанубий Корея энг кучли жамоалардан бири. Лекин ўз йўлимизда муваффақиятли давом этишимиз учун рақибни мағлуб этишимиз шарт".

Осиё Кубоги-2019. 1/4 финал
25 январь. Абу Даби. "Зайед Спортс Сити" стадиони

Жанубий Корея - Қатар
Бошланиш вақти: 18:00.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика