UZ

Сўнгги янгиликлар

15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  0 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2

Осиё Кубоги. Пол Осмонд: "Икки йил олдин шу стадионни сув босганди" Янгиликлар

Осиё Кубоги. Пол Осмонд: "Икки йил олдин шу стадионни сув босганди"

Осиё Кубогининг гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Хитой баҳси бошланишига борган сари кам вақт қолмоқда.
Брисбен шаҳридаги "Брисбен Стадуим"да волонтёр (кўнгилли хизматчи) бўлиб ишлаётган Пол Осмонднинг айтишича, икки йил олдин ўйин бўлиб ўтадиган мана шу стадионни сув босган экан.

"Ўзим инглиз миллатига мансубман, турмуш ўртоғим эса ирландиялик, - дейди Пол Осмонд. - Лекин анчадан бери Австралияда истиқомат қиляпмиз. Кўп йиллар давомида мактабда бошланғич синфларга дарс берганман. Ҳозир эса нафақадаман. Уйда бекор ўтирмаслик учун ўз хоҳишим билан Осиё Кубогига кўнгилли хизматчи бўлдим. Битта ўғлим бор, яқинда 30 ёшга тўлади".



"Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги учрашув бўладиган стадион мен учун жуда қадрдон ҳисобланади. Сизга айтсам, бу ўйингоҳни икки йил олдин кучли жала ва дарё тошқини туфайли сув босганди. Сув тўртинчи қатордаги ўриндиқларгача чиққанди. Бу стадионда ҳам футбол, ҳам регби ўйналади. Регби ўйнайдиган жамоамизнинг оти "Brisbane Broncos", футбол ўйнайдиган жамоанинг номи эса "Brisbane Roar". Ўтган мавсум якунларига кўра шаҳримиз футбол клуби чемпионликни қўлга киритди ва келаси йил Осиё чемпионлар лигасида иштирок этади".



"Мен футболни жудаям яхши кўраман. 2012 йил Лондон Олимпиадасига борганман, шунингдек бу йил Бразилияда ўтказилган жаҳон чемпионатига ҳам бордим ва у ерда бешта ўйинни кўриб қайтдим. "Brisbane Roar" мен учун жуда қадрли клуб, Австралияда фақат шу жамоага мухлислик қиламан".

Х.Холиқов
Брисбен, Австралия.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика