UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  0 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  2 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  0 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  1 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  1 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  5 11:42"Насаф"да нима гаплар?  15 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  16 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3

Осиё кубоги-2023. Австралия илк турда Ҳиндистонни қийинчиликсиз мағлуб этди Янгиликлар

Осиё кубоги-2023. Австралия илк турда Ҳиндистонни қийинчиликсиз мағлуб этди

Осиё кубоги-2023 "B" гуруҳи 1-тур доирасидаги Австралия — Ҳиндистон ўйини бўлиб ўтди.

Австралия — Ҳиндистон 2:0

Голлар: Ирвин (50), Бос (73).

Австралия: 1. Метю Раян, 25. Гетин Жонс, 19. Харри Суттар, 4. Кай Роулес, 16. Азиз Бехич, 17. Киану Баккус, 22. Ирвин Жексон, 8. Коннор Меткалф, 6. Мартин Бойл, 15. Мич Дюк, 23. Крейг Гудвин.

Ҳиндистон: 1. Гурпет Синх, 2. Рахул Беке, 3. Субасиш Босе, 5. Сандеш Жинган, 8. Суреш Синх, 9. Манвир Синх, 11. Сунил Четри, 17. Лаллианзуала Ральте, 21. Никхил Пужари, 25. Дипак Тангри.



ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

90+5. Австралия ҳисобни йирик кўринишга келтириши мумкин эди, аммо тўп дарвозага киришни истамади.

90. Аёл ҳакам биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берди.

89. Ҳиндистонда икки ўзгариш: Чхетри ва Чхангте ўрнига Сингх ва Партап туширилди.

88. Бос! Захирадан тушган ўйинчи дубль қайд этишига бир баҳя қолди.

82. "Кенгурулар"да сўнгги ўзгариш: Онилл Баккусни алмаштирди.

79. Ҳиндистон бош мураббийи учинчи ўзгаришга ҳам қўл урди: Тхапа Тангрини алмаштирди.

75. Ҳиндистонда икки ўзгариш: Мишра ва Колако Босе ва Вангжамни алмаштирди.

73. ГОООООООООЛ!! Бос ҳужумни ажойиб тарзда якунламоқда. У қанотдан кириб борган шеригининг узатмасини деярли бўш қолган дарвозага осонгина йўлламоқда.

72. Австралияда яна икки ўзгариш: майдонни Гудвин ва Дук тарк этди, уларнинг ўрнига Бос ва Форнароли туширилди.

69. Австралия қўпол хато сабаб гол ўтказиб юборишига бир баҳя қолди. Аммо, Метю кеч бўлса ҳам тўпни эгаллаб олди.

63. Австралияда иккита ўзгариш: Силвера ва Макгри мос равишда Мойл ва Меткалфни алмаштирди.

62. Австралияликлар иккинчи голни уриш учун ҳаракат қилишмоқда. Ҳиндистон эса ҳисобни қисқартириш учун ўйлаётгани ҳам йўқ.

55. Австралия иккинчи голни уришга жуда яқин келган эди. Аммо, Беҳичнинг зарбасини ҳиндистонликлар майдондан ташқарига чиқариб юборишди.

50. ГООООООЛЛ!!! Ирвин дарвозабоннинг хатосидан сўнг ҳисобни очмоқда.

48. Ирвин жарима майдончаси ташқарисидан зарба бериб кўрди. Ўта ноаниқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди!


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

45. Ҳакам биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди.

44. Ўйинчилар ўртасида тўқнашув юзага келганди. Ҳаммаси жойида, ҳеч ким жиддий жароҳат олмади.

41. Меткалф жарима майдончаси ичига узатилган тўпни бош билан дарвозага йўллашга ҳаракат қилди, аммо рақиб тўпга тўғаноқ бўлди.

39. Номинал мезбонлар ўйинда устунлик қилишмоқда, аммо дарвоза олдида хавфли вазиятлар яратишда муаммолар юзага келмоқда.

35. Австралия терма жамоаси бурчак тўпига эга бўлмоқда.

31. Кенгуруларда навбатдаги бурчак тўпи. Бироқ бу сафар ҳам аввалгилари каби муваффақиятсиз.

26. Австралияликлар бурчак тўпини дарвозага буришга уринишди, бироз ноаниқ.

21. Ўйиндаги дастлабки голга яқин вазият Ҳиндистон дарвозаси олдида содир бўлди. Бироқ биринчи зарбада Гурпет Синх сейв ижро этди, иккинчи уринишда тўпни ҳимоячилар қайтаришди.

16. Сунил Четри қанотдан узатилган тўпни дарвозага буришга уринди, аммо мақсадига эриша олмади.

11. Австралия терма жамоасининг ҳужуми бош билан берилган зарба билан якунланди, биро зарба анча ноаниқ бўлди.

6. Ўйиндаги илк зарба! Азиз Беҳичнинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

4. Ҳиндистон ҳозирча олдинроқ кутилганидек чуқур ҳимояга ётиб олишмаяпти.

1. Ўйинга старт берилди!

- Икки мамлакат мадҳиялари янграмоқда.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Бироздан сўнг Осиё кубоги-2023 "B" гуруҳ босқичидаги гуруҳдошларимиз Австралия ва Ҳиндистон терма жамоалари 1-тур доирасида тўқнаш келишади. Биз эса бу ўйинни биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика