UZ

Сўнгги янгиликлар

12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  0 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  4 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  5 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  2 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  21 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  3 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   10 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  8 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  4 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  8 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  4

Осиё Кубоги-2019. ОФК регламентни ўзгартирди. Ўзбекистон 2-саватчада бўлади Янгиликлар

Осиё Кубоги-2019. ОФК регламентни ўзгартирди. Ўзбекистон 2-саватчада бўлади

Келгуси йил 5 январь - 1 февраль кунлари БАА мамлакатида Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Қитъа чемпионатида илк бор 24та терма жамоа иштирок этади. Ушбу Осиё Кубогига 4 май куни қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Дубай шаҳридаги "Armani Hotel" меҳмонхонасида 24та жамоа гуруҳларга ажратилади.

ОФК қуръа вақтида жамоаларни саватчаларга ажратиш тизимига ўзгартириш киритди.

Олдинги қоидага кўра терма жамоалар 12 апрель куни чиқадиган ФИФА рейтинги бўйича 4та саватчага бўлиниши керак эди. Ўзбекистон унга кўра 3-саватчада бўларди.

Бугун чиқарилган янги қарорга кўра ЖЧ-2018 саралаши сўнгги босқичига чиққан 12та терма жамоа 1 ва 2-саватчада, қолган 12та жамоа 3 ва 4-саватчада бўлиши маълум бўлди.

Шу тариқа қуйидаги 12та жамоа дастлабки 2та саватчада бўлади: БАА (мезбон), Қатар, Жанубий Корея, Япония, Таиланд, Саудия Арабистони, Австралия, Ўзбекистон, Эрон, Сурия, Ироқ, Хитой.

Қуйидаги 12та жамоа эса 3 ва 4-саватчада бўлади: Ҳиндистон, Ливан, Иордания, Вьетнам, Фаластин, Уммон, Баҳрайн, Туркманистон, Қирғизистон, КХДР, Филиппин, Яман.

Ўзбекистон терма жамоаси 12 апрель кунги ФИФА рейтингига кўра 2-саватчадан ўрин олиши аниқ.




Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика