UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  6 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Осиё Кубоги-2019. Эрон ярим финалда Япониядан учта гол қабул қилиб олди Янгиликлар

Осиё Кубоги-2019. Эрон ярим финалда Япониядан учта гол қабул қилиб олди

Осиё Кубоги дастлабки ярим финали доирасидаги Эрон - Япония учрашуви бўлиб ўтди.


Баҳснинг 57-дақиқасида японияликлар ҳисобни очишди. Такуми Минамино олдинга ўтиб йиқитилди, эронлик ҳимоячилар ҳакамга эътироз билдиришни бошлашганда Минамино ўрнидан туриб тўпга етиб олди ва жарима майдонига оширди. Юя Осако боши билан Эрон дарвозасини ишғол қилди - 0:1. Форслар 2019 йилги Осиё Кубогида биринчи марта гол ўтказишди. ВИДЕОНИ КЎРИШ


67-дақиқада Япониянинг ҳужуми вақтида тўп эронлик ҳимоячининг қўлига тегди. Бош ҳакам пенальти белгилади. Сўнгра VAR'даги шериклари унга нималардир деди. Охири ўзи VAR'ни бориб кўрди ва барибир пенальти белгилади. 11 метрли жарима тўпидан Юя Осако унумли фойдаланди - 0:2. ВИДЕОНИ КЎРИШ


90-дақиқада Генки Харагучи Эрон дарвозасини учинчи бор ишғол қилди ва ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди - 0:3.  


Шу тариқа Япония йирик ҳисобда ғалаба қозониб Осиё Кубоги финалига чиқди. Эрон эса бронза медалига эга чиқиб уйига кетади. Учинчи ўрин учун баҳс бўлмайди. Эртага иккинчи ярим финалда Қатар ва БАА жамоалари тўқнаш келишади.


Иран

Кубок Азии. 1/2 финал . 1/2-тур

28/01/2019, 19:00

3
:
0
Тугади

Япония

Юя Осако - 56', Юя Осако - 67', Генки Харагучи - 90'

Стадион: Hazza Bin Zayed Stadium, 23262 томошабин

Бош ҳакам: Chris Beath

45'
90'
24'  Вахид Амири
44'  Омид Эбрахими
58'  Вахид Амири (Карим Ансарифард)
71'  Алиреза Джаханбахш (Мехди Тораби)
71'  Ашкан Дежага (Саман Годдос)
90'  Сердар Азмун
46'  Хироки Сакай
56'  Юя Осако
56'  Такуми Минамино
60'  Ватару Эндо (Цукаса Сиотани)
67'  Юя Осако
73'  Хироки Сакай (Сеи Муроя)
89'  Рицу Доан (Дзюня Ито)
90'  Генки Харагучи
90'  Такуми Минамино
90'  Юто Нагатомо


Эрон - Япония 0:3
Голлар: 
Юя Осако 57, - 0:1. Юя Осако 67 пенальти, - 0:2. Генки Харагучи 90, - 0:3.

Эрон: 1.Алиризо Бейранванд, 3.Эҳсон Хожисафи, 5.Милад Муҳаммадикешмарзи, 8.Муртазо Пуралиганжи, 9.Омид Иброҳими Зарандини, 11.Воҳид Амири (10.Карим Ансарифард, 58), 13.Муҳаммадҳуссайн Канани, 18.Алиризо Жаҳонбаҳш (16.Маҳди Тораби, 72), 20.Сардор Азмун, 21.Ашкан Дежага (14.Сейед Саман Годдос, 72), 23.Рамин Ризоисемесканди.
Захира: 12.Амир Обидзода, 22.Сейедпаям Ниозманқодир, 2.Воря Ғофури, 4.Рузбеҳ Чашми, 6.Аҳмад Нуруллоҳи, 7.Масуд Шожаи, 15.Пежман Мунтазори, 19.Сейедмажид Ҳуссайни.

Япония: 12.Гонда Шуичи, 5.Юто Нагатомо, 16.Томиясу Такехиро, 19.Сакаи Хироки (3.Муройа Сеи, 73), 22.Майа Йошида, 6.Эндо Ватару (18.Тсукаса Шиотани, 60), 7.Гаку Шибасаки, 8.Генки Харагучи, 9.Такуми Минамино, 21.Ритсу Доан (14.Ито Жуня, 89), 15.Осако Юя.
Захира: 1.Хигашигучи Масааки, 2.Миура Гента, 4.Сакаи Шо, 10.Такаши Инуи, 11.Китагава Койа, 13.Муто Йошинори, 20.Макино Томоаки, 23.Шмитд Дэниел.

Огоҳлантиришлар: Воҳид Амири 24, Умид Иброҳими 44, Хироки Сакай 46, Сердар Азмун 90+3, Юто Нагатомо 90+3.





Рейтинг: +73   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика