UZ

Сўнгги янгиликлар

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  12 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  11 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Осиё Кубоги-2015. Рақибимиз Саудия йирик ҳисобда ютқазди + ВИДЕО Янгиликлар

Осиё Кубоги-2015. Рақибимиз Саудия йирик ҳисобда ютқазди + ВИДЕО

Келаси йил Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида биз билан бир гуруҳда кураш олиб борадиган Саудия Арабистони кеча ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Мадрид шаҳрида бўлиб ўтган назорат беллашувида Саудия Арабистони Молдова термасига йирик 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўйиннинг биринчи таймида Хуан Рамон Лопес Каро шогирдлари 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишаётганди, танаффусдан сўнг улар яна битта тўп ўтказиб юборишди. Энди саудияликлар навбатдаги ўртоқлик ўйинини Грузия термасига қарши ўтказишади.

Кечаги ўйинда Саудия Арабистони термаси дарвозасини Волид Абдуллоҳ қўриқлади. Майдондаги ўйинчилар эса қуйидаги тактик схема бўйича ҳаракат қилишди.

Чап қанот ҳимоячиси: Мансур Ал Ҳарби
Марказий ҳимоячилар: Осама Хавсави, Абдулло Ал Зоари
Ўнг қанот ҳимоячиси: Ҳасан Муат Фаллатаҳ

Чап қанот ярим ҳимоячиси: Ёсир Ал Шаҳрани
Марказий ярим ҳимоячилар: Сауд Харири, Тайсир Ал Жассим, Мустафа Ал Бассас
Ўнг қанот ярим ҳимоячиси: Фаҳд Ал Муваллад

Ҳужумчи: Носир Ал Шамрони

Бу ўйинда Саудия термаси бош мураббийи олтита ўзгаришни амалга оширди. Иккинчи таймда Волид Рашид, Абдулфаттоҳ Асири, Абдулмалик Ал Хайбри, Яҳё Ал Шеҳри, Омар Хавсави, Мотаз Хавсави каби футболчилар захирадан майдонга тушишди. Муҳаммад Ал Биши, Иброҳим Галеб, Аҳмад Ал Кассар, Фаҳад Ал Тунайян, Фаваз Ал Қарни, Али Ал Зубайди, Муҳаммад Қосим Ал Нахли сингари футболчилар эса ўйинда иштирок этишмади.

Эслатиб ўтамиз, Саудиянинг Испаниядаги йиғини 1 июнга қадар давом этади.



Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика