UZ

Сўнгги янгиликлар

23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  0 23:02ЕЧЛ старт олмоқда! "Реал Мадрид" - "Марсель". Таркиблар аниқ!  1 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   12 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 21:03"Атлетик" — "Арсенал". Таркиблар маълум  19 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  8 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  3

Осиё ҳакамлари жаҳон чемпионатига тайёр Янгиликлар

Осиё ҳакамлари жаҳон чемпионатига тайёр

Жаҳон чемпионати бошланишига борган сари кам вақт қолмоқда.

Бу йил ОФК жаҳон чемпионатида ишлайдиган ҳакамлар сони бўйича рекорд ўрнатади. Чунки қитъамиздан 15 нафар ҳакамлар бригадаси мундиалга жалб қилинган. ОФК веб-сайти қанот ҳакамлари борасида қисқача маълумот берди.

Хусусан мақолада ҳамюртимиз Абдулҳамид Расулов ҳақида шундай дейилади: "Расулов ҳакамлик фаолиятини 2011 йилдан бошлаган ва 2006 йилга келиб ФИФА реферисига айланди. У 2011 ва 2012 йилларда энг яхши қанот ҳаками деб топилган. Абдулҳамид Расулов мана бир неча йилдирки турли мусобақаларда Равшан Эрматовга ёрдам бериб келяпти. У катта тажрибага эга".

А.Расулов: "Мен учун ҳозирча энг кўп эсда қолган воқеа бу 2014 йил Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидир. Бу онларни унутиб бўлмайди. Россиядаги мундиалда ҳам мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз".

ЖЧ-2018 яна бир қанот ҳакамимиз Жаҳонгир Саидов учун дастлабки мундиал бўлади. Саидов ҳакамлик фаолиятини 2002 йилда бошлаган ва 2010 йилдан бери ФИФА рефериси ҳисобланади. У бунгача ЖЧ саралаш ўйинлари, ОЧЛ баҳслари, Осиё Кубоги ва бошқа бир қатор мусобақаларда ишлаган.

Ж.Саидов: "Мен учун энг эсда қоларли турнир 2017 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб турибди. Шунингдек, ОЧЛ финал ўйинлари ҳамда 2015 йил Австралияда ўтказилган Осиё Кубоги ҳам алоҳида аҳамият касб этади".

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика