UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  0 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  3 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  35 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4

Осиё футболидаги эътиборга молик трансферлар (1-11 июль) Янгиликлар

Осиё футболидаги эътиборга молик трансферлар (1-11 июль)

Яқин ўн кун ичида рўй берган Осиёга боғлиқ трансферлар билан таништириб ўтамиз.

11 июль. Австралиянинг "Мельбурн Виктори" клуби испаниялик 31 ёшли ҳимоячи Алан Барони ўз сафига қўшиб олди.

9 июль. Сенегал терма жамоаси ҳужумчиси Паписс Сиссе "Ньюкасл"ни тарк этиб, "Шандонг Луненг" билан шартнома имзолади. Эслатиб ўтамиз, бу жамоани германиялик мураббий Феликс Магат бошқармоқда.



8 июль. Австралиялик дарвозабон Брэд Жонс Голландиянинг "Фейеноорд" клубига қўшилди.

8 июль. Жанубий Кореялик ҳимоячи Квак Тай Хви "Ал Ҳилол"ни тарк этиб, олдинги жамоаси "ФК Сеул" билан битимга имзо чекди.



7 июль. Хитой суперлигаси вакили "Бейжинг Гоан" ўзбекистонлик ҳужумчи Игорь Сергеевни ижара асосида ўз сафига қўшиб олди.



4 июль. Ўз тарихида биринчи бор ОЧЛ чорак финалига йўл олган "Локомотив" туркманистонлик легионер Артур Геворкянни ўз таркибига қўшиб олди.


4 июль. Ўз вақтида "Ливерпул"да тўп тепиб мухлислар эътиборини қозонган Флоран Синама-Поньол Таиланднинг "Чайнат Хорнбилл" жамоаси билан шартнома имзолади.

3 июль. Англиянинг энг номдор клубларидан бири "Арсенал" япониялик Такумо Асанони таркибга қўшиб олди.



2 июль. "Локомотив"нинг ОЧЛдаги рақби "Ал Айн" икки нафар футболчи билан шартнома тузди: БАА терма жамоаси вакили Амир Абдулраҳмон ва бразилиялик ярим ҳимоячи Кайо.

1 июль. Эронлик ёш ярим ҳимоячи Али Карими "Сепахон"ни тарк этиб, Хорватия клуби "Динамо" Загреб билан келишувга эришди. У янги жамоаси билан беш йилга мўлжалланган шартномага қўл қўйди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика