UZ

Сўнгги янгиликлар

22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  0 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  3 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  1 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  55 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  33 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  16 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  22 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2

“Ўш-Академия" мураббийи: "Александр Хомяковга миннатдорчилик билдираман" Янгиликлар

“Ўш-Академия" мураббийи: "Александр Хомяковга миннатдорчилик билдираман"

Теглар :  Ҳоким Кубоги
Хабарингиз бор, шу кунларда Фарғонада "Ҳоким кубоги" мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Сайтимиз мухбири мазкур мусобақада иштирок этаётган Қирғизистоннинг "Ўш-Академия" жамоаси бош мураббийи Нодирбек Мамадалиев билан интервью ташкил этди. Қуйида мазкур интервьюнинг тўлиқ матни билан танишинг.

"Ўш-Академия" асосан ёш футболчилардан иборат. Жамоамиз таркибида 2002 2003-йилда туғилган футболчилар ҳаракат қилишади. Биласизми, бу йигитлар Қирғизистон чемпионатида ўз ёш тоифалари бўйича биринчилардан ҳисобланишади.

Жамоани "Ҳоким кубоги" мусобақасига жалб этишдан мақсад кучли клубларга қарши ўйнаб, тажриба тўплашдан иборат.

Мусобақа қиш фаслига бўлишига қарамасдан яхши ташкил этилмоқда. Футбол учрашувлари сунъий майдонларда эмас, ҳақиқий майсага эга бўлган ўйингоҳларда ўтказилмоқда.

Турнирдаги илк ўйинимизни "Қўқон-1912" ёшларига қарши ўтказдик. Рақиб жамоа бош мураббийи ҳам ҳар икки жамоа тенг ўйин бўлганлигини айтиб ўтди. Ҳақиқатдан ҳам кучли рақиб билан тенгма-тенг ўйнадик, сўнги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига мағлуб бўлдик.

Иккинчи ўйинимиз "Фаровон" жамоасига қарши бўлди. Учрашувни яхши бошладик, биринчи бўлиб гол киритдик. Кейинчалик "Фаровон" жамоаси тажрибага таянган холда ўйинини кучайтирди ва икки бор дарвозамизни ишғол қилди. Ўйин сўнгида бизда қулай имконият юзага келганди, афсус пенальтини голга айлантира олмадик. Шунга қарамай ҳар икки жамоа мураббийларини ғалаба билан табриклайман.

"Ҳоким кубоги" мусобақасидаги учинчи ўйинимизни Суперлига вакили "Андижон" жамоасига қарши ўтказдик. Учрашув бошида футболчиларимиз кучли рақибга қарши бир оз ҳаяжонланишди. Шунинг эвазига голлар ўтказиб юбордик. Беллашувнинг иккинчи бўлимида жамоамиз аъзолари ўйинга мослашишди ва рақиб дарвозасига гол киритишни уддасидан чиқдик. Умуман олганда бу ўйин бизга катта тажриба мактаби бўлди.

Шу ўринда "Андижон" жамоаси бош мураббийи Александр Хомяковга миннатдорчилик билдирган бўлардим. Сабаби тажрибали мураббий ўйиндан олдин ва якунда мен билан билан ўз тажрибаларини ўртоқлашди. Мен каби ёш мураббийларга Александр Хомяковнинг тавсиялари келгусида асқотиши табиий.

Қирғизистон чемпионати ва Ўзбекистон чемпионати даражаси фарқ қилади. Миллий терма жамоа ёки ёшлар жамоалари нуқтаъи назаридан ҳам фарқ бор албатта, буни натижаларнинг ўзи ҳам кўрсатиб турибди. Ҳозирги кунда Қирғизистонда футболга бўлган эътибор кучайтирилмоқда. Насиб бўлса, келажакда Қирғизистон чемпионатида кучли ва рақобатбардош жамоалар сони янада кўпаяди.

"Ўш-Академия" жамоаси олдида айнан мана шу футболчиларни янада шакллантириб, келажакда Қирғизистон чемпионатининг Олий лигасига олиб чиқиш вазифаси қўйилган. Яна бир бор таъкидлайман, Фарғонада ўтказилаётган "Ҳоким кубоги" мусобақаси жамоамиз футболчиларига катта тажриба мактаби бўлмоқда.

Мусобақа ташкилотчиларига, Фарғона вилояти ҳокимига миннатдорчилик билдираман- дейди Нодирбек Мамадалиев.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика