UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  6 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  1 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  11 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  20 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Орзуси ушалган болакай Янгиликлар

Орзуси ушалган болакай

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев янгийўллик ёш болакайнинг орзусини амалга оширди.

Жорий йилнинг 5 январь куни Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрига сафар уюштирди. Унда Шавкат Миромонович «Файзли» маҳалласида истиқомат қилаётган ахоли билан учрашиб, турли хил масалаларда суҳбатлашди. Суҳбатдошлардан бири, ёш болакай Комилжон Исмоилов Президентимиз билан мулоқотда  орзуси «Бунёдкор» футбол мактаби тарбияланувчиси бўлиш эканлигини айтди. Шавкат Мирзиёевнинг  болакайга «орзуинг амалга ошди деб ҳисоблайвер», дея ишонч билан таъкидлаши, ўсмир футболчига олам-олам қувонч улашди.

Шундан сўнг, «Бунёдкор» футбол клуби раҳбарияти Янгийўл шаҳри «Файзли» маҳалласида яшовчи Комилжон Исмоилов билан боғланиб, уни «Бунёдкор» футбол мактабига таклиф этди. Буюк футболчи бўлиш орзусидаги Комилжон «Бунёдкор» футбол клубига ташриф буюрди.

- Президентимиз билан учрашув ҳаётимни буткул ўзгартириб юборди. Янгийўлда 3-4 йилдан бери футбол билан шуғулланиб келаман. Ўзимни янги қирраларимни кашф этиш ва янада кучлироқ бўлиш истагида «Бунёдкор» академиясида таҳсил олиш орзуларимдан бири эди. Ҳурматли Шавкат Миромонович, менга шундай туҳфа ато қилдики, ҳозирда жуда бахтиёрман. Ўзим «Бунёдкор»нинг ашаддий ишқибозиман! Жамоа таркибидаги Рустамжон Ашурматов ва Акрамжон Комиловнинг ҳатти-ҳаракатларини диққат билан кузатиб бораман. Ўйлайманки, мен ҳам худди шу акаларим сингари яхши футболчи бўлиб, Ватаним байроғини кўкларга кўтаришга бор кучим, истеъдодим билан ҳаракат қиламан. Менга «Бунёдкор» футбол клуби раҳбарлари алоқага чиқишди ва жамоага таклиф этишди. Бугундан «Бунёдкор» футбол мактабига қабул қилиндим. Энди бор этиборимни футбол сир-асрорларини ўрганишга қаратиб, билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан, - дейди янгийўллик 12 ёшли Комилжон Исмоилов.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика