UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва Турғунбоев Истанбулда "Бешиктош" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:45А Серия. "Рома" ва Шомуродов Туринда "Ювентус" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  7 23:45Лига 1. "Лилль" ва ПСЖ ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:19Бир-икки, бир-икки...  5 23:17"Реал" — "Бетис". Таркиблар маълум  3 22:40АПЛ. 3-турнинг марказий учрашувида Салаҳ ва Диас "Манчестер"ни "ёндиришди"  13 22:26Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Фрайбург"ни қийинчиликсиз таслим этди  2 22:25Лига 1. "Монако" - "Ланс" 1:1, Ҳусанов Минамино ва Балогунга қарши  2 22:09Ўзбекистон U-20 жамоаси Хитойдаги мусобақага йўл олмоқда. Сафар олдидан видео репортаж  1 21:55АПЛ. "Ливерпуль" "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  66 21:33"Спартак" Туркия терма жамоаси футболчиси учун саккиз миллион евро таклиф қилди  1 21:03КХДРнинг ёпиқ ўтган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 20:10ҚПЛ. "Қайрат" — "Астана" ўйини тақдирини 84-дақиқадаги гол ҳал қилди, Йўлдошев эса...  1 20:00"Ланс" сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилди  12 19:40АПЛ. "Челси" ўз уйида "Кристал Пэлас"ни енголмади, "Тоттенхэм" эса сафарда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  7

"Орзулар театри"да супер тўқнашув Янгиликлар

"Орзулар театри"да супер тўқнашув

Бугун Англия Премьер-лигасида 28-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади.

Манчестердаги "Орзулар театри"да "қизил иблислар" "аристократлар"ни қабул қилади.

Превью
"Манчестер Юнайтед" - "Челси"
"Олд Траффорд"
, Манчестер.
Премьер Лига, 28-тур.
25 февраль 2018 йил, 19:05


ТАРКИБЛАР ҲОЛАТИ

"Манчестер Юнайтед"
Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Жозе Моуриньо "Севилья"га қарши баҳсда Андер Эррера жароҳат олиб, бир неча ҳафтага сафдан чиққани ҳақида маълумот берди. Маълумотларга кўра, испанияликдан ташқари яна бир неча футболчи жароҳат олган. Асосий таркибга Поль Погба қайтиши мумкин, шунингдек, Эрик Байи ҳам ноябрдан кейин илк марта яна илк дақиқалардан ўйинга тушиши кутилмоқда.

Дисквалификация: Йўқ.
Жароҳатланганлар: Блинд (тўпиқ),  Ибрагимович, Феллаини (иккиси ҳам тиззадан), Жонс, Рохо (бел), Эррера (оёқ).


"Челси"

Таркибда жароҳатланган футболчилар кам. Бакайоко ва Луис Баркли айни дамда тикланиш жараёнида.
Дисквалификация: Йўқ.
Жароҳатланганлар: Баркли (тизза), Бакайоко (бел).


"Манчестер Юнайтед"
Сўнгги 5 ўйин: М-Ғ-М-Ғ-Д
2-ўрин, 56 очко

"Қизил иблислар" АПЛ доирасидаги ушбу мавсумда 13 уй учрашувида 5 гол ўтказиб юборган.

Шунингдек, манкунианликлар барча турнирлардаги сўнгги 11 учрашувининг 9тасида гол ўтказмаган. Умуман олганда Жозе Моуриньо жамоаси бу мавсумда 23 учрашувда гол ўтказмади. Бу натижа эса АПЛ жамоаларидаги энг яхши натижадир.

Жозе Моуриньо МЮ устози сифатида "Олд Траффорд"да Премьер-лига доирасида икки марта мағлуб бўлган (18 ғалаба, 12 дуранг, 2 мағлубият). Ушбу мағлубиятлар "Манчестер Сити" билан учрашувга тўғри келади.

Моуриньо "қизил иблислар" билан "Челси"га 3 марта мағлуб бўлди. Бундай натижа борасида ҳам у биринчи ўринда.
Жамоа ўтган мавсумдан буён топ-6 жамоалари билан уй учрашувларда фақатгина "Челси"га биттадан ошиқ гол урган - 2:0.


"Челси"
Сўнгги 5 ўйин: М-М-Ғ-Ғ-Д
4-ўрин, 53 очко

"Челси" барча турнирларда сўнгги 9 сафар учрашувининг 2тасида ғалабага эришган (4 дуранг, 3 мағлубият).

"Челси"да "Юнайтед"ни бир мавсумда 2 марта ютиш учун имконият бор. Охирги марта бу ҳодиса 2009/10 йилги мавсумда (умумий тўртинчи марта 2009/10, 2004/05, 1993/94) бўлганди.
МЮ устидан қозонилган "дубль-ғалабалар" "Ливерпуль"да кўпроқ - 4 марта. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Сити"да эса бу рақам 3га тенг.

"Челси" бош мураббийи Антонио Конте клуби Жозе Моуриньо жамоаси билан 5 марта тўқнаш келган ва унда 3 бора ғалаба қозонган.

Ўтган турда "Вест Бромвич"га қарши ўйинда "Челси" таркибида АПЛ тарихида 9-марта асосий таркибга бирорта инглиз футболчиси киритилмади.



ФУТБОЛЧИЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР ВА ПОТЕНЦИАЛ РЕКОРДЛАР

"Манчестер Юнайтед"
Тўпурар:
Лукаку - 21 гол (Лигада 12та).

Ромелу Лукаку ҳали кучли олтилик жамоалари билан учрашувларда гол кирита олмади. 6 ўйинда умумий 4 марта зарба берди.

Бельгиялик ҳужумчи "Челси" иштирокидаги сўнгги 17 ўйинда гол ура олмаган.

Эрик Байи агарда майдонга тушса, бу унинг МЮ либосидаги 50-баҳси сифатида тарихда қолади.


"Челси"
Тўпурар:
Азар - 15 гол (Лигада 11та).

Азар АПЛнинг сўнгги 6 учрашувида 6 гол уришга эришди.
Педро эса Жозе Моуриньо бошқарувидаги жамоаларга 7 марта гол урган.


ЎЗАРО ЎЙИНЛАР


Рақиблар ўзаро 178 марта тўқнаш келишган. "Юнайтед"да ғалабалар сони 73га тенг, "Челси" эса 52 ўйинда ғалаба қозонган. 53 учрашув дуранг билан якунланган.

МЮ "Челси"га қарши ўтган сўнгги 14 учрашувнинг фақатгина биттасида ғалабага эришган (5 дуранг, 8 мағлубият). Ўша ғалаба ўтган мавсумда қўлга киритилган - 2:0.

"Юнайтед" "Челси"га қарши АПЛ доирасида 18 ўйинда мағлуб бўлган ва 67 гол ўтказиб юборган. "Олд Траффор"даги сўнгги 4 учрашувда "Челси" фақатгина 1 марта гол урган (Дидье Дрогба, 2013 йил).


УЙДА ВА САФАРДА

Лига: "Юнайтед"да - 60 ғалаба, "Челси"да 45, дуранг 46.
АПЛ: "Юнайтед"да - 14 ғалаба, "Челси"да 18, дуранг 19.


"ЮНАЙТЕД" МАЙДОНИДА

Лига: "Юнайтед"да - 30 ғалаба, "Челси"да 19, дуранг 26.
АПЛ: "Юнайтед"да - 9 ғалаба, "Челси" 6, дуранг 10.


Ўтган мавсумдаги ўйин:

"Манчестер Юнайтед" 2-0 "Челси"
16 апрель 2017 йил
Бош ҳакам: Роберт Мэдли.
Голлар: Рэшфорд 7, Эррера 49.


Биринчи даврадаги ўйин
"Челси" 1-0 "Манчестер Юнайтед"
5 ноябрь 2017 йил
Бош ҳакам: Энтони Тейлор.
Гол: Мората 55.


ҲАКАМЛАР БРИГАДАСИ:

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон.
Ушбу мавсумда барча турнирларда 23 ўйинда ишлади. 77 марта сариқ, 4 марта қизил карточка кўрсатди.
Қанот ҳакамлари: Ли Беттс, Саймон Беннетт.
Захира ҳаками: Андре Марринер.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика