UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  0 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  5 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  10

Ўруновнинг трансферидан ўзбек клублари қанча ишлайди, Аҳмедовдан йўқотилган пуллар Янгиликлар

Ўруновнинг трансферидан ўзбек клублари қанча ишлайди, Аҳмедовдан йўқотилган пуллар

ФИФАда ҳамма нарса зўр қилиб ёзиб қўйилган. Болалар футболига эътибор қиладиган жамоалар ҳеч қачон ютқазмайди.

Анча йиллар аввал ФИФА томонидан футболчининг паспорти (паспорт футболиста) тизими йўлга қўйилган. У 12 ёшдан бошлаб қонуний кучга эга бўлади. Паспорт футболчи ҳудудий федерация томонидан рўйхатга олинади ва шундай катта трансфер пайтида Сиз футболчига ўз пайтида эгалик қилганлигингизни исботлаб берасиз. Ундан ташқари мусобақада қатнашганлиги тўғрисидаги ўйин қайдномалари ҳам керак бўлади. Бу унча қийин бўлмаган иш. 90-йиллардан бери амал қиладиган ушбу қонун орқали, Европа, Африка ва Жанубий Америкадаги жуда кўплаб болалар клублари том маънода маза қиладилар. Афсуски биздаги клублар бу тизимга бефарқ қарайдилар. Агар шу тизимни анча эрта англаб етганимизда, Одил Аҳмедовнинг учта йирик трансферидан Наманган футбол интернати ва Республика Олимпия захиралари коллежи жуда катта суммаларни ишлаб олишган бўларди. Келинг, аввал Одил Аҳмедов мисолида бу ишни кўриб чиқамиз. "Пахтакор" - "Анжи" трансфери очиқланмаган. Лекин бизда кейинги  иккита ўтишдаги трансфер суммасининг тахминий нархлари бор. Шундан келиб чиқсак, Аҳмедовни "Пахтакор"гача бўлган 3та жамоаси қуйидаги миқдорда ўз ғазналарини бойитиб олган бўлар эдилар.




Бу ҳақда тўлиқ тушунчага эга бўлишни истасангиз, Беҳзод Назаров томонидан ёзилган мақолани батафсил ўқиб чиқишингиз мумкин: Тарбиялаш учун тўлов



Одилдан фарқли равишда Халк тўп тепган клублар, «Серрано», «Вилановенсе», «Сан-Паулу», «Витория», «Кавасаки Фронтале», «Консадоле Саппоро» ва «Токио Верде» клублари ҳужумучининг ортидан камида 5 000 000 АҚШ долларларини бўлишиб олганлар. Халк фаолияти давомида 3та катта клубга ўтган. Трансфер қиймати мана шу учта ўтиш учун, тахминан 100 млн USDни ташкил этган.


Остон Ўруновнинг трансфери ҳақида "Спартак" ва "УФА" рақамларни ошкор қилмасликка келишиб олишди. Лекин, "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Локомотив" клублари бу ҳақда билишга ҳаққиси бор. Бу ички сир бўлсада, клублар суммани ошкор қилмаслик шарти билан қуйидаги миқдордаги маблағларга эга чиқишлари мумкин. Жадвалда суммаларнинг тахминий нархларидан келиб чиқиб олинадиган улушлари кўрсатилган.



Агар клублар бу ҳужжатларни тақдим эта олмасалар, у ҳолда бу маблағ футбол ассоциациясига тушиши лозим ва бу пуллар болалар футболи йўлидагина ишлатила олинади. Лекин бунинг учун бош ташкилотни ўзида ҳам шу тизимни тушунадиган одам бўлиши керак. Масалан, Аҳмедов мисолида на клублар, на ўша пайтдаги ЎФФ бу нарсанинг устида ишламаган. Агар миллионлик трансферлардаги рақамлар катталашаверса, бугунги иқтисоддан келиб чиқса, клубларга бу пуллар ортиқчалик қилмаслиги аниқ.


Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика