Ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон - кўк, Буркина-Фасо яшил рангли либосда майдонга тушади

Aslanov Jasurbek
23 авг 2016, 13:01
Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичига тайёргарлик кўриш доирасида 24 август куни Буркина-Фасога қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Бугун ҳар икки жамоа расмийлари ўртасида учрашув ташкилий масалалари юзасидан мажлис бўлиб ўтди. Шунингдек, ушбу тадбир давомида ҳар икки жамоанинг ўйинда қайси рангли футбол либосида майдонга тушишлари борасида келишиб олинди.

Шундай қилиб, 24 август куни, “Пахтакор” стадионида, Тошкент вақти билан 20:00да бошланадиган ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон миллий терма жамоаси – кўк, Буркина-Фасо эса яшил рангли футбол либосида майдонга тушадиган бўлди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia