UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  1 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  2 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  1 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  63 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  12

Ўртоқлик учрашуви. "Қўқон-1912" - "Металлург" 0:0 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. "Қўқон-1912" - "Металлург" 0:0

Бугун "Қўқон-1912" иккинчи йиғин доирасидаги иккинчи ўртоқлик учрашувни ўтказишди. Бу галги рақиб Бекободнинг “Металлург” жамоаси бўлди.

“Бунёдкор” академиясига қарашли бўлиб ўтган учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилди.

Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Биринчи тайм якунланиши арафсида майдонда футболчилар ўртасида келишмовчилик юзага келди. Ҳакам икки ўйинчига қизил карточка кўрсатди. Натижада рақибимиздан Зоҳид Абдуллаев. Биздан эса  Жалил Кимсановларни майдондан четлатиди. Ўртоқлик учрашуви бўлгани боис майдондан четлатилган футболчилар ўрнига бошқа  ўйинчилари туширилди. Жалил Кимсанов ўрнига Жавоҳир Сидиқов майдонга тушди.

Қизиқ ҳолат олдинги назорат учрашувида ҳам Жалил Кимсанов қизил карточка олганди.

Биринчи бўлимда ҳар икки жамоага ҳам гол киритиш насиб этмади.

Иккинчи таймда вакилларимиз бироз ташаббусга эга бўлишди. Футболчиларимиз томонидан ташкил этилган ҳужумлар хавфли кўриниш олди.

Шундай вазиятларнинг бирида Сидиқовнинг тўп оширишидан сўнг Жамшид Ҳасанов қулай вазиятга чиқди. Жамшид тўпни яна Жавоҳирга қайтарди. Сидиқов эса буни кутмаган эди.

Қолган дақиқаларда ҳам бир қатор вазиятлар қўлдан чиқарилиши натижасида ўйин жанговор 0:0 ҳисоби билан интиҳо топди.

Шу тариқа, жамоамиз 2017 йилдаги иккинчи ўртоқлик учрашувида дурангга эришди.

Назорат учрашуви



“Металлург” – “Қўқон-1912” – 0:0

Ҳакамлар:
Д. Джамилов, А. Снетков, А. Цапенко.

“Қўқон-1912”: Азиз Ашуров, Жалил Кимсанов, Иқбол Маликжонов, Акмал Холмуродов, Шохрух Холматов, Аваз Маматхўжаев, Жамшид Ҳасанов, Баҳодир Акрамов, Ойбек Рустамов, Суҳроб Бердиев, Носир Отақўзиев.

Захира: Ислом Абдуллаев, Иброҳим Раҳимов, Собир Ҳамидов, Ориф Мамажонов, Жавоҳир Сидиқов, Андрей Сидоров, Муҳаммаданас Ҳасанов, Аброр Раҳмонов, Ислом Каримов, Достон Мелиқўзиев, Алишер Шералиев.

“Металлург”: Суҳроб Султонов, Даврон Каримқулов, Достон Турсунов, Ҳикмат Ҳошимов, Вусол Магеррамов, Дониёр Одилов, Мурод Тошматов, Дилмурод Каримов, Аюбхон Нўъмонов, Мирғиёс Сулаймонов, Зоҳид Абдуллаев.

Захира: Алишер Зиявуддинов, Жаҳонгир Абдумўминов, Камрон Кападзе, Дониёр Исмоилов, Наврўз Алимов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика