

Қатар олимпиячиларига қарши ўтган баҳсда Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоамиз 2:0 ҳисобида зафар қучди. Голларни ҳимоячилар Достон Турсунов ва Акром Комилов рақиб дарвозасига уришди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ОТЖ бундан олдин КХДР (4:2) ва Сурияга (0:1) қарши иккита ўртоқлик ўйинини ўтказганди.
Ўзбекистон - Қатар 2:0
Голлар: Достон Турсунов, Акром Комилов.



