UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  0 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  13 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  110 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Ироқ 2:1 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Ироқ 2:1

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Ироқ билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Ўзбекистон - Ироқ 2:1
24 июль 2016. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 5168 томошабин
Ҳакамлар:
Илгиз Танташев, Маъмур Саидқосимов, Алишер Усмонов, Дмитрий Пислегин (барчаси Ўзбекистон).

Голлар:
Марат Бикмаев 6, - 1:0. Элдор Шомуродов 29, - 2:0. Абубакр Баяр 89, - 2:1.

Ўзбекистон:
12.Игнатий Нестеров, 3.Камолиддин Тожиев, 4.Марат Бикмаев (18.Сардор Мирзаев, 65), 10.Жамшид Искандеров, 11.Отабек Шукуров, 13.Даврон Ҳошимов, 14.Жавоҳир Соҳибов, 16.Станислав Андреев (7.Александр Мерзляков, 46), 19.Азимжон Аҳмедов (2.Руслан Мелзиддинов, 86), 20.Шерзод Каримов (6.Жасур Ҳасанов, 55), 23.Элдор Шомуродов (15.Жалолиддин Машарипов, 84).

Захира: 21.Элдор Суюнов, 5.Саламат Қутибоев, 8.Акром Комилов, 9.Мурод Бобожонов, 17.Достон Ҳамдамов, 22.Акмал Шораҳмедов.

Ироқ: 1.Ҳасан Салал (12.Кассид Муҳаммад, 46), 3.Кадим Ҳусам, 4.Саид Самал, 5.Латиф Али, 7.Ваҳам Ҳусайин (22.Халаф Ҳуссайин, 57), 9.Муҳаммад Жасим, 10.Алаа Абдулзаҳрон (18.Шавкан Муҳаммад, 74), 13.Волид Амжед (8.Малирк Висам, 86), 14.Файяд Мазин, 16.Хасра Мирон (2.Абубакр Баяр, ), 23.Қосим Аббос.
Захира: 6.Муҳаммад Каввав, 11.Надим Аҳмад, 20.Абдулаҳассан Али, 31.Длер Ҳатем



                                            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                                       ЯНГИЛАШ


90+3. ЎЙИН ТУГАДИ! Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Ироқни мағлуб этди.

90. Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. ГОЛ! 2:1. Абубакр Баяр ҳимоядаги қўпол хатодан сўнг ҳисобни қисқартирди

88. Ўйин тугаб бормоқда, бошқа гол кўрмасак керак

86. Ўзгариш. Ўзбекистон. Азим Аҳмедов ўрнига Руслан Мелзиддинов тушди

85. Ўзгариш. Ироқ. Волид Амжед ўрнига Малик Висам тушди

84. Ўзгариш. Ўзбекистон. Элдор Шомуродов ўрнига Жалолиддин Машарипов тушмоқда

81. Жалолиддин Машарипов тушишга тайёрланмоқда

77. Иккала жамоа ҳужумкор ўйин кўрсатишмоқда

76. ЗАРБААААААААААААААА! НЕСТЕРОООООООООВ! Қойил Игнат! Муҳаммад Жасимнинг яқин масофадан йўллаган кучли зарбасини Нестеров ажойиб тарзда қайтарди!

75. Бугунги ўйинни кўриш учун стадионга 5168 томошабин ташриф буюрди

74. Ўзгариш. Ироқ. Алаа Абдулзаҳрон ўрнига Шавкан Муҳаммад тушмоқда

72. Ироқнинг ҳужуми ноаниқ пас туфайли зарба берилмади.

69. ЗАРБА! Отабек Шукуров жарима майдонига ёриб кириб зарба берди, Кассид тўпни қайтарди!

67. "Бунёдкор" стадионида исландча ХУК! Ажойибу ғаройиб! Мухлисларга беш баҳо!

64. Ўзгариш. Ўзбекистон. Марат Бикмаев ўрнига Сардор Мирзаев тушди

62. ЗАРБАААА! Ажойиб зарбадан сўнг Нестеров чиройли сейв қилди! Тасанно!

61. Жамшид Искандеров бурчак тўпидан кейин тўпни дарвозабон ушлаб олди

60. Жавоҳир Соҳибовга шифокорлар ёрдам беришди, ўйин давом этади

57. Ўзгариш. Ироқ. Ваҳам Ҳусайн ўрнига Халаф Ҳуссайн тушди

55. Ўзгариш. Ўзбекистон. Шерзод Каримов ўрнига Жасур Ҳасанов тушди

54. Ироқнинг тезкор қарши ҳужумини Даврон Ҳошимов барбод қилди, чаққонроқ ҳаракат қилди Даврон

53. Майдонга Жасур Ҳасанов тушишга тайёрланмоқда

52. Ироқнинг ҳужуми... чап қанотдан узатилган тўпни Нестеров қайтариб юборди

51. Стадионга йиғилганлар жўр овозда Ўзбекистон терма жамоасини олға бошламоқда

50. Жамшид Искандеровнинг ерлатиб тепган зарбаси дарвозабонга насиб қилди

49. Жавоҳир Соҳибовга ёрдам кўрсатишмоқда

49. Огоҳлантириш. Ироқ. Кадим Ҳусам

48. Жавоҳир Соҳибов тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди, акс ҳолда хавфли ҳужум бўларди

46. Иккинчи бўлим бошланди!

46. Ироқда дарвозабон алмашди: Ҳасан Салал ўрнига Муҳаммад Кассид тушди

46. Иккинчи бўлим бошида Ўзбекистон терма жамоасида ўзгариш. Андреев ўрнига Александр Мерзляков тушди


45. Биринчи бўлим якунланди

43. Дастлбаки бўлимда Игнатий Нестеров деярли ҳеч нима қилгани йўқ, унга иш деярли бўлгани йўқ.

42. Ироқлик футболчи, Файяд Мазин ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

41. Искандеровнинг бу сафарни тўп узатишини дарвозабон қайтарди

40. Ўзбекистон катта устунликка эга. Навбатдаги жарима тўпи тепамиз.

36. Хавфли вазият! Ироқликлар ҳисобни қисқартиришлари мумкин эди. Волид Амжеднинг зарбаси ноаниқ чиқди!

34. ЗАРБАААААААААААА! Шомуродов-Бикмаев комбинациясидан сўнг Шерзод Каримов боши билан зарба берди, кучсиз зарбани дарвозабон ушлаб олди

31. Мухлислар Ўзбекистондан яна гол талаб қилишмоқда...

29. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЭЛДОР ШОМУРОДОВ! 2:0. Жамшиднинг жарима майдонига ҳаволатиб узатган тўпини Шомуродов боши билан дарвозага йўллади - 2:0.

29. Ироқликлар қоида бузишди. Искандеров жарима тўпини амалга оширади

27. Андреев чапдан жарима майдонига тўпни узатди, Шерзод Каримовнинг пасини ҳимоячи қайтарди.

25. Мухлислар ўйинни маза қилиб томоша қилишмоқда.

22. ГОЛ?! Йўқ. Дарвозабон тўпни шеригига оширди, ҳимоячи кутилмаганда тўпни Жамшидга олдириб қўйди, Искандеровнинг пасидан кейин Бикмаев гол урди. Бироқ қанот ҳаками қоида бузилганини кўрсатди. Тўғриси гол нима учун ҳисобланмаганини тушунмадик. 

20. Ўзбекистоннинг яна бир ҳужумчи якунига етмай қолди. Ҳошимовнинг ўнгдан узатган тўпини Шомуродов дарвозага йўллай олмади.

17. Илгиз Танташев дарвозамиз томон жарима тўпи белгилашдан чарчамаяпти, футболчиларимиз қўпол ўйнашмоқда

15. Ироқликларнинг ҳужуми, жарима тўпидан узатилган тўпни Мазин боши билан ноаниқ йўллади

14. Шомуродов бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади, дарвозабон ўз ўрнида

12. Стадиондаги муҳит шунчаки ажойиб, тўғри мухлислар кам, лекин футбол бу байрам эканлигини исботлашмоқда

9. Голдан кейин ҳам вакилларимиз устунликни сақлаб туришибди.

6. ГОООООООООООООООООООООООЛ! БИКМАЕВ! 1:0. Чап қанотдан Шомуродовнинг бу сафарги узатган тўпини Бикмаев осонгина боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни очди - 1:0.

5. Мана Ўзбекистоннинг илк ҳужуми, чап қанотдан Элдор Шомуродов олдинга ўтиб тўпни жарима майдонига узатди, тўп майдондан чиқиб кетганди

3. Ўзбекистон мухлисларидан исландча "ХУК", яъни пауза билан қарсак чалиш, ажойиб!

2. Дастлабки ҳужумни меҳмонлар амалга оширишди. Шерзод Каримовнинг хатосидан сўнг ироқликлар ҳужумга ўтишди. Шерзод уни йиқитди. Жарима тўпидан сўнг ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Навбат Ўзбекистон мадҳиясига!

- Ироқ давлати мадҳияси янграмоқда...

- Иккала жамоа майдонга тушиб келди.




Рейтинг: -101   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика