UZ

Сўнгги янгиликлар

00:42Беллингем сон жароҳати туфайли икки ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин  3 00:16АПЛ. "Вест Хэм" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  9 00:02"Ал Насср" Роналду билан вазияти ҳал қилмаса, Жезуш клуб билан шартномани узайтирмайди  20 23:30АПЛ. "Челси" – "Лидс", "Тоттенхэм" – "Ньюкасл": бошланғич таркиблар аниқ  7 23:22Элит ОЧЛ. "Трактор" ўз уйида "Ал Садд"га ютқазди. Ҳамробеков 72 дақиқа ўйнади  0 22:40Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"  44 22:14МЮ Магуайрга шартнома муддатини узайтириш таклифини бермоқчи  0 21:49Арне Слот: "Бу мавсум мураббийлик фаолиятимдаги энг оғири бўлмоқда"  0 21:28"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  24 21:06"Бунёдкор" Анталиядаги назорат ўйинида Чехия клубини мағлубиятга учратди  2 20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  2 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  11 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  42 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  2 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  5

Ўртоқлик учрашуви. "Олмалиқ" - "Навбаҳор" 3:2 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. "Олмалиқ" - "Навбаҳор" 3:2

Бугун "Олмалиқ" навбатдаги назорат ўйинини ўтказди.

Бу гал жамоамизга Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси спарринг рақиб вазифасини ўтади. Сергели туманидаги сунъий қопламали майдонда ўтган баҳсда жамоамиз 3:2 ҳисобида иродали ғалабага эришди. Учрашувнинг 25-дақиқасида ҳимоячи хатосидан унумли фойдаланган Александр Пишур ҳисобни очди. Орадан 7 дақиқа ўтиб наманганлик футболчилар ўз жарима майдонларида футболчимизга нисбатан қўполлик ишлатди. Белгиланган пенальтини Рўзимбой Аҳмедов бехато амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди. Майдон марказидан ўйинни бошлаган водий жамоаси вакиллари тезда иккинчи голни уришга эришишди. Александр Пишур яна ҳимоячи хатосини гол билан жазолади. Иккинчи таймда ҳужумкорликни оширган жамоамиз аъзолари Диёр Туроповнинг кучли ва аниқ зарбаси эвазига ҳисобни тенглаштиришга эришишди. Ўйин тугаши арафасида Арслонмурод Амановнинг қанотдан ошириб берган тўпини Рўзимбой Аҳмедов бош билан дарвозага йўллади.

Бу ўйинда бироз бетоблиги сабаб кўпгина футболчиларимиз иштирок этишмади. "Обод" жамоаси кўригида бўлган Абдумалик Тошпўлатов эса жамоага қайтарилди.

Учрашувни жамоалар қуйидаги таркибларда ўтказишди.

"Олмалиқ" - "Навбаҳор" 3:2
Ҳакам:
Аҳрол Рисқуллаев
Голлар: Рўзимбой Аҳмедов 2та, Диёр Туропов - Александр Пишур 2та.
"Олмалиқ": Умид Хонимқулов, Абдумалик Тошпўлатов, Дарко Станоевич, Азизбек Суюнов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Иброҳим Раҳимов, Саидкомил Акбаров, Миржамол Қосимов, Мурод Ражабов, Арслонмурод Аманов, Рўзимбой Аҳмедов.
Захирадан майдонга тушганлар: Максим Криушев, Диёр Туропов, Дониёр Исмоилов, Раҳматилло Бердимуродов, Исломбек Исоқжонов.

"Навбаҳор": Акмал Ортиқов, Обид Жўрабоев, Хайрулла Каримов, Игорь Голбан, Тоҳир Шамситдинов, Дилшод Жабборов, Нодир Мавлонов, Сардор Азимов, Виктор Карпенко, Анвар Ражабов, Александр Пишур.
Захирадан майдонга тушганлар: Азиз Ғуломхўжаев, Отабек Валижонов, Алишер Маҳмудов, Мўйдин Мамазулумов, Тимур Аюпов, Акрам Баҳритдинов, Шоҳжаҳон Аббосов, Қаҳрамон Маҳамаджонов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика