UZ

Сўнгги янгиликлар

16:03Эшитдик-да! "Бунёдкор"да ўзгаришлар: Мурод Алиев лавозимини тарк этди  0 15:34Илдар Маматказин: “Андижонлик мухлислар энг зўри, аммо фан-клуб футболчиларнинг тақдирини ҳал қилса, менимча, бу нотўғри”  4 15:11"Тоттенхэм" устози ярим йилга чидади холос  2 14:44"Манчестер Сити" ҳимоячиси ва ярим ҳимоячиси "Эвертон"га ўтиши мумкиин  0 14:31Ҳожиакбар Алижонов "Пахтакор"да қолди: Янги шартнома 2027 йил якунигача  2 14:10"Хоразм" собиқ посбони, МТЖ собиқ ҳимоячиси ва "Қизилқум" ярим ҳимоячиси — "Каттақўрғон"нинг янги футболчилари  0 13:49САфарда "Нефтчи" Грузия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди + Исломбек Исмоиловдан интервью  1 13:35"Арал" назорат учрашувида "Каттақўрғон"дан устун келди  0 13:35"У асабимга тегяпти!" Руни МЮнинг соч олдирмаётган машҳур мухлисини танқид қилди  2 13:20Исломбек Исмоилов: "Перица қишдаги охирги трансфер"  1 13:08"Андижон" бош директори: "Биз тасодифий эмас, аниқ таҳлил асосида трансфер қиламиз"   1 12:35Винисиус ўзининг ресторанида "Реал" футболчиларини меҳмон қилди  1 12:25Бугун "Динамо" Арманистоннинг 13 карра чемпионига қарши ўйнайди  1 11:15Арбелоа "Реал"да футболчилар "диктатураси"дан азият чекмоқда  9 10:55Роберто Де Дзерби "Марсель"ни тарк этишга қарор қилди  2

Ўртоқлик учрашуви: "Навбаҳор" - "Динамо" 2:2 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви: "Навбаҳор" - "Динамо" 2:2

Теглар :  ДинамоНавбаҳор
Бугун футболчиларимиз давралар оралиғидаги иккинчи назорат ўйинини Самарқанднинг “Динамо” клубига қарши ўтказишди.

Самарқандликларга қарши учрашувда Тошкентдаги йиғинда “Навбаҳор” машғулотларига қўшилган ярим ҳимоячи Алибобо Раҳматуллаев ҳам майдонга тушди. “Бунёдкор” жамоасидаги фаолияти орқали мухлисларимизга яхши таниш бўлган футболчи мавсум биринчи ярмини “Бухоро”да ўтказганди.

Шунингдек, мазкур баҳсда биринчи даврани дисквалификация туфайли ўтказиб юборган ҳимоячимиз Тоҳир Шамсиддинов ҳам ҳаракат қилди. Жароҳат сабаб биринчи давранинг асосий қисмини ўтказиб юборган ҳимоячи Раҳматилло Бердимуродовни ҳам майдонга қайтганлигини айтиб ўтиш жоиз.

Учрашув давомида ҳар икки жамоа аъзолари ҳам муносиб тарзда тўп суришга интилишди. Самарқандликлар учрашув биринчи бўлимда икки марта зафар қучиб олдинга чиқиб олишганди. Аммо, танаффусга қадар футболчиларимиз қисқа муддат ичида ўртадаги мувозанатни тиклашга эришишди. Дастлаб Роббим Ҳасанов қанотдан ошириб берилган тўпни дарвозага боши билан йўллаб ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай энди Шаҳбоз Эркинов Тоҳир Шамсиддиновнинг узатган тўпини голга айлантира олди.

Танаффусдан кейин жамоалар майдонда тенгма-тенг ўйин кўрсатишди. Кетма-кет ҳужумлар ташкил этилган бўлсада, гол уриш ҳеч кимга насиб этмади. Натижада ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якун топди. Жамоамиз навбатдаги назорат урашувини 26 июл куни Ғузорнинг “Шўртан” клубига қарши ўтказади.

"Навбаҳор" - "Динамо" 2:2
Голлар: Шахбоз Эркинов, Роббим Ҳасанов - Ҳамдамов, Магеррамов
Учрашувда "Навбаҳор" таркиби қуйидагича бўлди: Акмал Ортиқов, Алишер Саматов, Бобир Акбаров, Азим Аҳмедов, Роббим Ҳасанов, Дилшод Жабборов, Тоҳир Шамсиддинов (Раҳматилло Бердимуродов), Илҳом Бойдедаев, Алишер Маҳмудов (Ғайрат Жўраев), Шаҳбоз Эркинов, Алибобо Раҳматуллаев (Наврўз Алимов).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика