UZ

Сўнгги янгиликлар

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  4 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  61 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Ўртоқлик учрашуви: “Бунёдкор” – “Динамо” (Батуми, Грузия) 0:1 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви: “Бунёдкор” – “Динамо” (Батуми, Грузия) 0:1

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Туркия йиғинида доирасидаги иккинчи назорат учрашувида мағлубият аламини тортиб кўрди.
Ушбу баҳс “қалдирғочлар”нинг терма жамоага номзод футболчилари Тошкентга йўл олиши олдидан айнан улар учун ташкил этилди. Ўйинда Сергей Лушан шогирдлари рақибларга қараганда бир мунча мазмунлироқ ўйин кўрсатишди. “Динамо” дарвозаси олдида бир неча хавфли вазиятлар яратишди. Хатто Анвар Бердиев ўз маҳоратини ишга солиб, 67-дақиқада грузияликлар дарвозасини ишғол ҳам қилди. Бироқ тажрибали ҳужумчининг голи ҳакамларнинг тушунарсиз қарори эвазига инобатга олинмади. Лекин ўйин охирларида грузинлар “Бунёдкор” дарвозасига битта тўп киритишиб, ғалабани илиб кетишди.

Батумининг “Динамо” клубига қарши Сергей Лушан қуйидаги футболччиларни майдонга туширди.

Ўртоқлик учрашуви
“БУНЁДКОР” – “ДИНАМО” (Батуми, Грузия) 0:1 (0:0)
“Бунёдкор”
: 35.Абдукарим Муҳаммедов, 4.Хайрулла Каримов, 15.Ислом Иномов, 6.Анвар Ғофуров, 26.Жавлон Мирабдуллаев, 27.Сардор Собирхўжаев, 8.Жавлон Иброхимов, 9.Минори Сато, 21.Сардор Рашидов, 14.Воҳид Шодиев, 10.Анвар Бердиев
Захирадан майдонга тушганлар: 2.Акмал Шораҳмедов, 18.Иван Милошевич, 11.Олександр Пишур, 54.Темур Аюпов, 28.Достонбек Ҳамдамов, 19.Забихилло Ўринбоев, 3.Шукурали Пўлатов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика