UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  6 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  20 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  28 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  27 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  22 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11

"Орол"нинг олий лигадаги энг қийин рақиблари ТОП-5 Янгиликлар

"Орол"нинг олий лигадаги энг қийин рақиблари ТОП-5

Нукуснинг “Орол” жамоаси Олий лигада 5 мавсум тўп сургани ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.

Қуйида нукусликларнинг Олийдаги энг қийин 5 та рақиби ҳақида тўхталиб ўтамиз.

5. "Сурхон". 8 ўйин. 2 ғалаба, 1 дуранг, 5 мағлубият. Тўплар нисбати 11:18
"Орол" "Сурхон" билан 8 марта тўқнаш келиб, 5 та беллашувда имкониятни бой берган. Нукусликлар 3 та ўйинда 1:4 ҳисобидан ютқазгани ҳам Термизликларнинг нақадар мураккаб рақиб бўлишганидан далолат беради. Қорақалпоғистонликлар Сурхондарё вилояти жамоаси билан кечган сўнги 4 та ўйиннинг барчасида таслим бўлишган.

4. "Дўстлик". 8 ўйин. 1 ғалаба, 1 дуранг, 6 мағлубият. Тўплар нисбати 10:22
Нукусликлар Олий лигада "Дўстлик" билан 8 марта тўқнаш келиб, атиги бир марта ғалаба қозонишган. Ягона ғалаба жамоаларнинг 2001 йилги, яъни энг охирги ўйинларига тўғри келади. Ўшанда "Турон"да кечган беллашувда мезбонлар 4:3 ҳисобида зафар қучишган. Шунингдек илк ўйинда дуранг қайд этилган ва қолган 6 та баҳсда Тошкент вилояти жамоаси ғолибликни тантана қилган. Нукус жамоаси икки марта йирик ҳисобда ютқазганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.

3. "Навбаҳор". 10 ўйин. 2 ғалаба, 1 дуранг, 7 мағлубият. Тўплар нисбати 5:27
"Орол" жамоаси "Навбаҳор" билан 10 марта учрашган. Қизиқ томони нукусликлар биринчи ва охирги ўйинда ғалаба қозонишган. "Навбаҳор" 7 та ғалабанинг 5 тасини йирик ҳисобда нишонлаган. Наманганда кечган иккита тўқнашувда эса 6:0 ҳисоби қайд этилган. 1994 йили "Навбаҳор" "Турон" стадионида 4:1 ҳисобида устун келган.

2. "Бухоро". 10 ўйин. 1 ғалаба, 9 мағлубият. Тўплар нисбати 7:34
"Бухоро" "Орол" билан кечган 10 ўйинда фақатгина бир марта очко йўқотган. 1994 йили "Турон"да кечган беллашувда мезбонлар кичик ҳисобда устун келишган. Қолган 9 беллашув эса Бухороликларнинг ғалабаси билан якунланган. Нукус жамоаси икки мартадан 1:4 ва 0:5 ҳисобларида, бир марта 1:7 ҳисобида ўйинни бой беришган.

1. "Нефтчи". 10 ўйин. 10 мағлубият. Тўплар нисбати 4:30
Нукусликларнинг Олий лигадаги энг ноқулай рақиби "Нефтчи" бўлган. Фарғоналиклар барча 10 ўйинда ҳам "Орол"ни мағлубиятга учратган. Жамоа 10 ўйиннинг атиги 3 тасида гол урган ва 5 та тўқнашувда йирик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйган. Энг қизиғи "Орол" Олий лигада иштирок этган 5 мавсумнинг тўрттасида айнан "Нефтчи" клуби чемпионликни қўлга киритган.


Фурқат Юсупов


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика