UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  1 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  0 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  3 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 23:14ПСЖ — "Атлетико". Таркиблар маълум  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  26 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  173 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб,, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  39 19:45Италия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  8 18:50Дарвозалар ишғол қилинмаган ОКМК - "Шўртан" учрашувидан галерея  0 18:25"Арсенал" Гёкереш борасида "Спортинг" билан музокараларни тўхтатиб қўйди, нега?  2

"Орол" мавсумни кўтаринки руҳда бошлади Янгиликлар

"Орол" мавсумни кўтаринки руҳда бошлади

Ҳеч қандай қишги йиғинсиз мавсумни бошлаган "Орол" ўз мухлисларини ҳавотирга қўйгани бор гап.
Ўтган мавсумда маошсиз ўйнаган қорақалпоқиликлар бу мавсум ҳам шу вазиятга тушишдан ҳайиқарди. Шунга қарамай жамоа бош мураббийи Неъматулло Қутибоев ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши натижасида март ойида Нукусда йиғин бошлади.

Биринчи ўйин:
1 апрель. Ўзбекистон кубоги, 1/32 финал.
"Орол" - "Хоразм"  3:0

Бу ўйин дерби мақомида эди ва жуда ҳам шиддатли кечди. Шукурилло Қутибоев, Мийрас Қарлибоев, Исломбек Сейтназаровларнинг голлари "Орол"га йирик 3:0 ҳисобида ғалаба олиб келди. Шундан кейин клуб Ўзбекистон кубогининг 1/16 босқичига йўл олди.

Ўзбекистон биринчилиги. 1-тур . 04.04.2015
"Орол" - "Аланга" 9:0

Кубок босқичини йирик ғалаба билан бошлаган нукусликлар бу ўйинда устунлик қилиши аниқ эди. Биринчи бўлимнинг ўзида Марат Ауезниязов, Науриз Хаипов, Мийрас Қарлибаев ҳисобни 3:0 га етказди. Бу ўйинда "Аланга" курашдан тўхтаган эди. Иккинчи бўлимда "Орол" чиройли футбол намоиш этиш учун майдонга тушди ва яна олтида гол киритди. Ғайрат Шилманов, Шаряр Керимбаев, Азамат Алясов, Шукурилла Қутибоев ва Марат Ауезниязовнинг дубли жамоага йирик ғалаба келтирди.

Неъматулла Қутибоевнинг жамоаси "Аланга"ни тор-мор этди.

Ўзбекистон биринчилиги. 3-тур.
"Орол" - "Обод"  2:1


Кўпчилик Олий лигага "Обод"ни номзодлардан бир деб айтмоқда. Шу сабабли бу ўйинга мухлислар сонида ошиб кетди. 6458 томошабин бу ўйинни кўриш учун стадионга келди.  Бу ўйинда "Орол" уч очко олиши шартдек эди. Иккинчи турда Хоразмда мағлуб бўлган нукусликлар бу ўйинга жиддий тайёрланди.

"Обод" биринчи бўлиб стандартдан гол киритишга эришди.  43 дақиқада Исламбек Сейтназаров ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлим жуда ҳам қизиқарли кечди. 47-дақиқада жамоа сардори Муратбай Абдимуратов ҳисобни 2:1 га етказди. Жамоалар ҳар қанча уринмасин ҳисоб ўзгармади.

"Орол" ўз майдонида учинчи ўйинда учинчи ғалабасини қўлга киритди.

Ўзбекистон биринчилиги. 4-тур.
"Орол" - "Насаф-2"  1:0


"Насаф-2" бир кун аввал Нукусга келди ва ўйинга жиддий тайёрланган ҳолда келди. Турнир жадвалида ҳам бу жамоа тепада эди. Биринчи "Обод" , иккинчи "Насаф-2"  ва учинчи "Орол" бораётган эди. "Орол" сафида эса бир қанча юқоришлар бор эди. Дарвозабон Шерали Маҳмудов ўз дебтютини ўтказди. Азамат Илёсов эса жароҳати боис майдонга тушмади. Биринчи бўлимда бошқа гол киритилмади.

Иккинчи бўлимда эса "Орол" ҳужумга ўтди ва 73-дақиқада "Насаф-2" ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ичида тўпга қўли билан ўйнади ва пеналти белгиланди.

Навруз Ҳаипов тўпга яқинлашди ва гол урди.  Бу гол ғалаба голи бўлди ва яъни "Орол" ўз майдонида тўртинчи ўйинда тўртинчи ғалабани қўлга киритди.

Мухлислар бу ғалаба учун Қутибоевга миннатдорчилик билдирди.

Шундай қилиб жадвалда биринчи ўринга кўтарилган "Орол"нинг мақсадлари жиддий. Мавсум бошидан буён ўз майдонида тўртта ўйин ва тўртта ғалаба. Тўплар нисбати эса 15:1.

Навбат Ўзбекистон кубогига

28 апрель. 1/16 финал.
"Орол" - "Шўртан"


"Орол" мухлислари анъана давом этишини истайди.
Алга "Арал" ! "Арал"га аумет!


Адилбай Алланиязов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика