Ориги фаолиятини "Милан" ёки "Аталанда"да давом эттириши мумкин
16 мар 2022 15:51
Янгиликлар
Ориги фаолиятини "Милан" ёки "Аталанда"да давом эттириши мумкин
"Ливерпуль" ҳужумчиси Дивок Ориги фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 26 ёшли бельгиялик футболчи Англия клубидан мавсум сўнггида эркин агент мақомида кетишга тайёр, шунингдек мерсисайдликларда шартномани узайтириш борасида банд бор.
Футболчи учун "Милан" ва "Аталанта" даъвогарлик қилмоқда, ўйинчи йилига 3,5 дан 4 миллион еврога қадар маош олмоқчи.
Ориги 2021/22 йилги мавсум "Ливерпуль" таркибида 14та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 3та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар