UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  0 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  1 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  1 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  1 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  1 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  1 08:31"Балки биз чемпион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  4 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  10 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  3 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  4 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40

Орифхўжа Абдуҳолиқов: "Майдон бироз кичикроқ эди" Янгиликлар

Орифхўжа Абдуҳолиқов: "Майдон бироз кичикроқ эди"

Ўзбекистон Про-лигаси 7-тури доирасида "Хотира-79" - "Нурафшон-Интер" (0:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин, баҳсдаги илк гол муаллифи Орифхўжа Абдуҳолиқов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун жуда қийин ўйин бўлди. Майдон бироз кичикроқ эди. Шу боисдан ердан тўп оширишларни амалга оширишга қийналдик ва ҳаволатиб тўп оширишларига кўпроқ эътибор бера бошладик. Бундай майдонда чиройли ўйин кўрсатиб бўлмасди. Устозимиз Воҳид Холбоев бизга тўғри, аниқ кўрсатмалар берди. Шу орқали ғалабага эришдик.

Ҳакамлик? Улар яхши ишлашди. Албатта, ҳар доим меҳмон жамоага кичик босим бўлади. Бироқ бундан ҳафа эмасмиз. Қизил карточка кўрсатишдими, демак улар ҳақ. Биз ҳакамларнинг ишини баҳоламаймиз.

Олег Тюлькин жамоага келганидан кейин мураббийлар штаби янада кучайди. У ва бош мураббийимиз тўғри қарорлари сабабли ғалабалар қозоняпмиз.

Про-лига ёки биринчи лигада учинчи мавсумимни ўтказяпман. Ўтган йилларга қараганда лигада ўсиш бор. Ташкилотчилик савияси ҳам ошган. Ижобий жиҳатлар анчагина кўпайган. Агарда шу кетишда бўлса, Про-лига савияси ошади.

Янги жамоа бўлсак-да, мақсадларимиз юқори. Аввалига "А" гуруҳига чиқишни ўйлаяпмиз. Агарда насиб қилса, жамоа билан Суперлигада ўйнаш ниятимиз ҳам йўқ эмас. Жамоа кучли, бунга қурбимиз етса керак", - деди Абдуҳолиқов.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика