UZ

Сўнгги янгиликлар

22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  0 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  1 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  0 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  65 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  49 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  2 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  14 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  5

"Оқ-тепа" бош мураббийи Александр Ежов: "Биринчи расмий учрашув бўлганлиги боис футболчиларда ҳаяжон кучли бўлди" Янгиликлар

"Оқ-тепа" бош мураббийи Александр Ежов: "Биринчи расмий учрашув бўлганлиги боис футболчиларда ҳаяжон кучли бўлди"

Бугун Ўзбекистон кубогининг биринчи босқич баҳсларига старт берилди.

Тошкентдаги "Тўқимачи" стадиони бугун мамлакат кубоги биринчи босқич доирасидан ўрин олган "Оқ-тепа" ва "Зомин" учрашувига мезбонлик қилди. Баҳс давомида тўпни назорат қилиш ва ҳавфли вазиятлар яратиш бобида рақибидан устун келган Тошкент клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг "Оқтепа" бош мураббийи Александр Ежов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Уч ойлик танаффусдан сўнг яна яшил майдонга қайтдик. Расмий учрашув билан назорат ўйини ўртасида фарқ катта бўлади. Шогирдларимга ажойиб ўйин учун раҳмат айтаман. Жамоамиз биринчи бўлимда қийналди. Боиси рақиб чуқур ҳимояланди ва бизга бўш ҳудудлар қолдирмади. Умуман олганда етарлича қаршилик кўрсатди. Карантинда жуда кўп вақтни йўқотдик. Муҳими футболчилар кубок баҳсига яхши тайёргарлик кўришди ва қўлдан келганча тикланишди. Мантиқан олиб қаралса жамоамиз жисмоний жиҳатдан юз фоиз тайёр эмас. Айрим ўйинчилар бугун чарчаб қолишди. Менимча, бугун тажриба ва маҳорат ўз сўзини айтди. Тўғри таъкидладингиз трансферлар вақтида номдор ва Суперлига ҳавосини кўрган футболчиларни қўшиб олдик. Бу эса фойда келтириши аниқ. 

Ҳа, ҳисобни очишга қийналдик. Биринчи расмий учрашув бўлгани учун футболчиларда ҳаяжон ва босим бўлди. Вақтлироқ гол уришимиз мумин эди. Кўп ҳавфли вазиятлар яратдик. Тўп дарвоза устунига тегди, дарвоза ёнидан ўтиб кетди. Тўғри, бу беллашувга қадар "Бунёдкор"ни ўртоқлик учрашувида ютгандик. Унда ҳаво ҳарорати тўп тепишга қулайлиги боис ортиқча муаммога учрамагандик. Бугун эса ҳаво жуда иссиқ эди. "Зомин" жамоаси менда илиқ таассурот қолдирди. Охиргача курашишди. Бизни сўнги дақиқага қадар босимда ушлаб туришди. Рақиб сафидаги ёш футболчиларда иштиёқ кучли экан",- дейди Александр Ежов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика