UZ

Сўнгги янгиликлар

02:41А Серия. "Рома" Рим дербисида "Лацио"ни мағлуб этди, Шомуродов 74-дақиқада ўйинга қўшилди  12 00:37Спорт директор Берта "Атлетико"дан кетди. Итальян 2013 йилдан бери клубда ишлаётганди  1 23:35Дембеленинг 90+2 дақиқада урган голи ПСЖга "Монако" устидан ғалабани таъминлаб, Франция Суперкубогини тақдим этди  0 23:26АПЛ. "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  92 22:58"Насаф" Анталиядаги йиғинда кимлар билан ўйнайди?  0 22:24Тони Кроос: "Флориан Вирц "Реал" учун ажойиб харид бўлиши мумкин"  2 21:55Де Брюйне "Сити" билан шартномани узайтириш ҳақидаги саволга: "Менга барибир. Шунчаки ўзимнинг даражамга қайтишга уриняпман"  1 21:08"Ланс" бош директори: "Ҳусанов клубдан кетади"  17 20:59Лига 1. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Тулуза"га мағлуб бўлди  9 20:01Ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган легионер "Локомотив"га ўтди  0 19:35"Милан" Ольмо билан ярим йилга шартнома имзолаши мумкин. Битимда июлда "Барса"га қайтиш борасида банд бўлади  3 19:03"Локомотив" "Металлург" собиқ ўйинчисини ўз сафига қўшиб олди  1 18:32Анчелотти қандай ҳолатда "Реал"дан кетади?  12 17:46Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери борасида янги маълумот эълон қилди  37 17:32"Ливерпуль" ва МЮ ўртасидаги ўйин кучли қорга қарамай ўтказилади  7

"Оқ-тепа"нинг бразилиялик легионери: "Ўзбекистонда ўзимни кўрсатсам Бразилия терма жамоасига чақирилишим ҳам мумкин" Янгиликлар

"Оқ-тепа"нинг бразилиялик легионери: "Ўзбекистонда ўзимни кўрсатсам Бразилия терма жамоасига чақирилишим ҳам мумкин"

Про лига иштирокчиси бўлган Тошкентнинг "Оқ-тепа" клуби янги мавсум олдидан таркибини бир қатор янги футболчилар ҳисобига тўлдириб олди.

Куни кеча жамоага яна бир бразилиялик ҳужумчи Гильерме Да Силва келиб қўшилди. Бунга қадар "Гремио", "Атлетико Минейро", "Сахам" (Уммон)  каби клубларда тўп тепган 29 ёшлик форвард сайтимизга дастлабки таассуротлари, ўзбек футболи ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди. 

"Ўзбекистонга келишим жуда ҳам тезда юз берди. "Оқ-тепа" таклифини қабул қилганимдан мақсад совринларга эга чиқиш. Қайсидир маънода бу мен учун ҳам янги чақирув бўлди, дея оламан. Жамоага ҳозирда секин-аста мослашмоқдаман. Умумий хулоса чиқаришга ҳали эрта. Бир нечта ўйинларда иштирок этиб бирор фикрга келиш мумкин. Умид қиламанки ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади. Менга бу ерда ўз вақтида Ривалдо, Денилсон, Луизао каби юлдузлар тўп тепишганини айтишганда очиғи ҳайрон қолдим ва ўзим ҳам интернет орқали бу борада маълумотлар тўпладим. Шунингдек Уммон чемпионати вакили бўлган "Сахам" клубида ўзбекистонлик ҳимоячи Максимилиян Фомин билан бирга тўп тепганман. Ундан ўзбек футболи ҳақида кўп эшитганман. Клуб таклиф қилган лойиҳа менга ёқди. 

Ҳозирга қадар катта жамоаларда ўйнаб кўплаб совринларга эга чиққанман. Фаолиятимни бир жойда тўхтатиб қўйиш ниятим йўқ. Шунинг учун "Оқ-тепа"да янада яхшироқ тўп тепишим зарур. Балки шу орқали терма жамоага ҳам чақирилишим мумкин. 

Бразилиялик легионерлардан Ўзбекистондан бошқа мамлакатларда ҳам кўп нарсалар кутишади. Босим катта бўлишини биламан. Мен бунга тайёрман. Ўз ўйинимни кўрсатишга ҳаракат қиламан",- дейди футболчи.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика