"Оқ-тепа": Усмонхўжаев машғулотларни бошлади
13 май 2014 12:15
Янгиликлар
"Оқ-тепа": Усмонхўжаев машғулотларни бошлади
"Оқ-тепа"нинг тажрибали аъзоси Собир Усмонхўжаев умумий гуруҳда машғулотларни бошлади.
Ўзбекистон Кубоги доирасидан ўрин олган “НБУ-Осиё” жамоасига қарши учрашувда тиззасидан жароҳат олган ярим ҳимоячи жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлганди. Бир ярим ой давомида жароҳатини даволатиш билан банд бўлган Усмонхўжаев Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларида майдонга тушгани йўқ. Куни кеча машғулотларга киришган футболчи тез орада формасини тиклаб, яна майдонга тушишга тўлиқ тайёр бўлади. Унинг тажрибаси “Оқ-тепа”га ёрдам беришига ишонамиз!
Эслатиб ўтамиз, Усмонхўжаев “НБУ-Осиё”га қарши учрашувнинг сўнгги дақиқаларида пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоамизга 1/16 финал йўлланмасини тақдим қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Усмонхўжаев “НБУ-Осиё”га қарши учрашувнинг сўнгги дақиқаларида пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоамизга 1/16 финал йўлланмасини тақдим қилганди.
championat.asia
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди
Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади
Фикрлар