"Оқ-тепа": Тоғдаги йиғин якунланди ва кетганлар ҳақида
02 авг 2015 13:39
Янгиликлар
"Оқ-тепа": Тоғдаги йиғин якунланди ва кетганлар ҳақида
Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудида ташкил қилинган йиғинда асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилди. Мураббийлар штаби бир ҳафталик йиғин давомида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини маромига олиб чиқишга ҳаракат қилишди. 31 июль куни йиғинни якунлаган жамоа аъзоларига ҳордиқ чиқаришлари учун икки кунлик таътил берилди.
Тайёргарликнинг биринчи босқичи давомида жамоамизни бир қатор футболчилар тарк этишди. Хусусан, “Пахтакор”дан ижарага олинган Иззатилла Абдуллаев ортга қайтган бўлса, Ойбек Эркинов “Локомотив-БФК”га йўл олди. Сергей Рекун эса, олий лига жамоаси “Динамо” билан шартнома имзолади. Ҳар уччала ўйинчи билан ҳам ўзаро келишган ҳолда шартнома бекор қилинди. Яна бир футболчимиз Муҳаммадали Файзуллаев эса, “Зомин”га ижарага берилди.
Фикрлар