UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  16 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  24

"Оқ-тепа": "Қўқон-1912" иродали тарзда мағлуб этилди Янгиликлар

"Оқ-тепа": "Қўқон-1912" иродали тарзда мағлуб этилди

Бугун Ўзбекистон Биринчилигининг 9-тур учрашувлари ўтказилди.
Турнинг марказий учрашуви “Оқ-тепа” стадионида бўлиб ўтди. Турнир пешқадами “Қўқон-1912”ни қабул қилган жамоамиз иродали ғалабага эришиб, биринчи ўринга кўтарилиб олди. Беллашувда ҳисобни меҳмонлар очишди. Ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдаланган Умиджон Қодиров 59-дақиқада меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 0:1. Голга қадар ҳам, голдан сўнг ҳам босимни пасайтирмаган футболчиларимиз якунда мағлубиятни ғалабага айлантира олишди. Захирадан майдонга тушган Сергей Рекун 73-дақиқада ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Беллашувнинг сўнгги дақиқасида чап қанотдан жарима майдони ичига кириб борган Никита Павленко Баклановнинг тўққизлигини нишонга олиб, учрашувга нуқта қўйди – 2:1. Қолганига меҳмонларнинг кучи етмади. Шу тариқа жамоамиз турнир пешқадамига айланиб олди.

Ўзбекистон Биринчилиги. 9-тур
“ОҚ-ТЕПА” – “ҚЎҚОН-1912” – 2:1 (0:0)
15 май. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
Бош ҳакам:
Вадим Агишев (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Акбар Пўлатов (Тошкент), Равшан Маҳмудов (Тошкент вилояти).
Захира ҳаками: Анатолий Рубаков (Тошкент).
Назоратчи: Шамил Жумаев (Қарши).
“Оқ-тепа”: Асилбек Омонов, Дониёр Усмонов, Темур Турдиев, Нодир Тешабоев, Алишер Шоғуломов (Шоҳруҳ Пирназаров, 90+3), Никита Павленко, Хуршид Йўлдошев Набижонович, Хуршид Йўлдошев Хуррамович (Сергей Рекун, 51), Зафар Қорақулов, Саиджон Топилов, Сергей Прохоров.
“Қўқон-1912”: Андрей Бакланов, Азиз Мадалиев, Хуршид Узоқбоев, Баҳодир Акрамов, Нодир Қўзибоев (Отабек Ҳайдаров, 64), Абдуллажон Мирзаев, Умиджон Қодиров, Маъруф Зокиржонов, Азиз Тўхтабоев (Раҳматулло Мелибоев, 90), Рустам Ашурматов, Жалил Кимсанов.
Голлар: Умиджон Қодиров, 59 – 0:1. Сергей Рекун, 73 – 1:1. Никита Павленко, 90 – 2:1.
Огоҳлантиришлар: Жалил Кимсанов, 28. Темур Турдиев, 38. Хуршид Узоқбоев, 41. Дониёр Усмонов, 85. Нодир Тешабоев, 87.
Четлатиш: Хуршид Узоқбоев, 81.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика