UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  17 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0

"Оқ-тепа": Қарағанда жамоаси билан дуранг ўйнадик Янгиликлар

"Оқ-тепа": Қарағанда жамоаси билан дуранг ўйнадик

Бугун режадаги навбатдаги ўртоқлик учрашуви ўтказилди.

Қўшни Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳри жамоаси “Шахтёр”нинг ёшларига қарши “Оқ-тепа-2” майдонга чиқди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида устунлик ёшларимиз томонида бўлди. Шунинг натижаси ўлароқ футболчиларимиз ҳисобни биринчи бўлимнинг ўзидаёқ очишди. Марказий ҳимоячи Дилшод Исоқулов ўнг бурчакдан етказиб берилган тўпни боши билан ажойиб тарзда дарвозага тўғирлаб қўйди. Шундан сўнг ҳам меҳмонлар дарвозаси бир неча марта ишғол этилиши мумкин эди, аммо устун ва тўсинлар қарағандаликларни голлардан қутқариб қолди.

Танаффусдан кейин майдондаги вазият тенглашди. Меҳмонлар устози таркибда амалга оширган ўзгаришлари сабабли “Шахтёр” ёшлари жонланишди ва ўйин якунланиши арафасида ҳисобни тенглаштиришди. Аммо қолганига иккала жамоанинг аъзолари кучи ва вақти етмади. Шу тариқа учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, эртага жамоамиз навбатдаги назорат учрашувни “Пахтакор-2”га қарши ўтказади. Ўйин “Оқ-тепа” стадионида 12:00да старт олади. Мураббийлар штаби мазкур беллашувда жамоамизнинг асосий таркиб ўйинчиларини майдонга туширишни режалаштирган.

Назорат учрашуви
ОҚ-ТЕПА-2 – ШАХТЁР-2 (Қозоғистон) – 1:1 (1:0)
23 январь. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
“Оқ-тепа-2”: Ислом Ёқубов, Дилшод Исоқулов, Абдумавлон Турсунов, А.Мамедов, Шоҳруҳ Пирназаров, Илмиддин Маматбоқиев, Ш.Ҳикматов, Зокир Мирқосимов, Н.Асқаров, Санжар Каримов, Бекзод Идиев.
Захирадан тушганлар: И.Одилов, Аббос Холдоров, Орзу Раззоқов, А.Файзиев, Муҳаммадбобур Муҳаммадиев, Шоҳруҳ Аълохонов, Достон Розиқов.
Гол: Дилшод Исоқулов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика