UZ

Сўнгги янгиликлар

07:56Гвардиола Ҳусановни жароҳат олганини тасдиқлади  1 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  0 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  2 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  23 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  8 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  21 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  59 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  124

"Оқ-тепа": Қарағанда жамоаси билан дуранг ўйнадик Янгиликлар

"Оқ-тепа": Қарағанда жамоаси билан дуранг ўйнадик

Бугун режадаги навбатдаги ўртоқлик учрашуви ўтказилди.

Қўшни Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳри жамоаси “Шахтёр”нинг ёшларига қарши “Оқ-тепа-2” майдонга чиқди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида устунлик ёшларимиз томонида бўлди. Шунинг натижаси ўлароқ футболчиларимиз ҳисобни биринчи бўлимнинг ўзидаёқ очишди. Марказий ҳимоячи Дилшод Исоқулов ўнг бурчакдан етказиб берилган тўпни боши билан ажойиб тарзда дарвозага тўғирлаб қўйди. Шундан сўнг ҳам меҳмонлар дарвозаси бир неча марта ишғол этилиши мумкин эди, аммо устун ва тўсинлар қарағандаликларни голлардан қутқариб қолди.

Танаффусдан кейин майдондаги вазият тенглашди. Меҳмонлар устози таркибда амалга оширган ўзгаришлари сабабли “Шахтёр” ёшлари жонланишди ва ўйин якунланиши арафасида ҳисобни тенглаштиришди. Аммо қолганига иккала жамоанинг аъзолари кучи ва вақти етмади. Шу тариқа учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, эртага жамоамиз навбатдаги назорат учрашувни “Пахтакор-2”га қарши ўтказади. Ўйин “Оқ-тепа” стадионида 12:00да старт олади. Мураббийлар штаби мазкур беллашувда жамоамизнинг асосий таркиб ўйинчиларини майдонга туширишни режалаштирган.

Назорат учрашуви
ОҚ-ТЕПА-2 – ШАХТЁР-2 (Қозоғистон) – 1:1 (1:0)
23 январь. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
“Оқ-тепа-2”: Ислом Ёқубов, Дилшод Исоқулов, Абдумавлон Турсунов, А.Мамедов, Шоҳруҳ Пирназаров, Илмиддин Маматбоқиев, Ш.Ҳикматов, Зокир Мирқосимов, Н.Асқаров, Санжар Каримов, Бекзод Идиев.
Захирадан тушганлар: И.Одилов, Аббос Холдоров, Орзу Раззоқов, А.Файзиев, Муҳаммадбобур Муҳаммадиев, Шоҳруҳ Аълохонов, Достон Розиқов.
Гол: Дилшод Исоқулов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика