UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3

“Оқ-тепа” жамоасига келган испаниялик мураббий Серхио Мариангели билан матбуот анжумани (тўлиқ) Янгиликлар

“Оқ-тепа” жамоасига келган испаниялик мураббий Серхио Мариангели билан матбуот анжумани (тўлиқ)

Жорий мавсумда ўз олдига юқори мақсадларни қўйган Тошкентнинг “Оқ-тепа” клуби яқинда жамоага испаниялик мураббий Серхио Маринангелини таклиф қилди.





Шунингдек давралар оралиғида жамоага африка қитъасидан Самуэль Опех ҳамда Виллям Микандалар қўшиб олинди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, “Оқ-тепа” клуби ташкил топганига бу йил роппа-роса 20 йил бўлди.

Шу муносабат билан бугун клуб базасида Серхио Маринангели ва янги футболчилар журналистларга таништирилди. Мулоқот тарзида ўтган матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мураббий ва футболчиларга юзланишди.

Маълумот ўрнида Серхио Мариангели 2015-2017 йилларда Экваториал Гвинея терма жамоасида бош мураббий Эстебан Беккерга ассистентлик қилган ҳамда 2015 йилги Африка Миллатлар кубогида ярим финал босқичигача олиб бориб қитъанинг кучли тўрт жамоаси қаторидан жой олишида катта ҳисса қўшган.

Мариангели фаолияти давомида мураббий сифатида 2014-2015 йилларда Испания чемпионатининг биринчи лигаси вакили "Эскуела Футбол Алуче" жамоасида бош мураббий, 2016-2017 йилларда Мадрид ёшлар жамоаси бўлмиш "Юнион Депортива Трес Сантос" клубида, 2017 йилдан бугунги кунгача эса Мадрид лигасининг "Иглесиас Ла Вид" клубида фаолият юритиб келмоқда. 2019 йилда УЕФА Про лицензиясини қўлга киритган. "Реал Мадрид", "Атлетико Мадрид" клубларида малака оширган шунингдек АПЛ иштирокчиси "Лидс" клуби бош мураббийи Марсело Бьелса қўл остида амалиёт ўтаган. Унинг акаси Андрес Мариангели ҳозирда Вальтер Пандиани билан БАА иккинчи лигаси вакили "Дибба ФК" жамоасида иш олиб бормоқда.

“Ҳурматли журналистлар матбуот анжуманига хуш келибсиз. Сизларни йиғишимиздан асосий мақсад жамоамизга яқинда келган испаниялик мураббийни таништириш ҳамда сизларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш. Биласиз, бу йил клубимиз ўзининг 20 йиллигини нишонламоқда. Биз ўз ҳаракатларимиз билан мухлисларни хурсанд қилиш ва футболимиз ривожига ҳисса қўшишни мақсад қилганмиз”,- дейди клуб президенти Сарвар Шоғуломов.

- Легионер танловида нима учун айнан Африка қитъасидан ўйинчилар олинмоқда?

(Алишер Шоғуломов “Оқ-тепа” раҳбари) – Нима учун айнан Африка қитъасидан легионер оляпмиз, айнан африкалик футболчилар билан ишлаймиз дегани эмас. Бизнинг лойиҳамиз бор, бу Иброҳим Томива билан бошланди. У ўзидан яхши таассурот қолдирди. Эътибор бераётган бўлсангиз бу йил Ўзбекистонда Суперлигада ҳам африкалик футболчилар кўпчиликни ташкил қилмоқда. Бизга фарқи йўқ. Сербия ёки Полшадан, Украинадан - буниси аҳамиятсиз. Яхши ўйин намойиш этса бўлгани, ўзидан яхши таассурот қолдираётгани учун улар ишлашда давом этмоқдамиз. Испаниялик мураббий орқали ўзбек футболига янгилик киритмоқчимиз. Маринангели орқали нафақат клубимизни, балки ўзбек футболи даражасини ҳам кўтаришни мақсад қилганмиз. Биз мураббий билан алоқага чиққанимизда қарашларимиз ва фикрларимиз бир-бирига мос тушди. Қисқа ва узун паслар, тўпни назорат қилиш, комбинациялар каби услубларимиз ҳам ўхшаш. Шу томондан ҳам келиша олдик ва мақсадимизга эришдик. 

- Молиявий томонлари ҳақида нима дея оласиз?

(Алишер Шоғуломов “Оқ-тепа” раҳбари) – У Ўзбекистонга пул учун келмади. Маринангели Ўзбекистон ҳақида кўп нарса билмас экан, қизиқиб қолди. Ўзбек футболини ривожлантириш ва даражасини кўтариш учун уни таклиф қилганмиз. Кўплаб футболчиларни терма жамоаларимизга етказиб беришни мақсад қилган.  

(Серхио Маринангели, мураббий) – “Оқ-тепа” футбол клубидан таклиф келиб тушганда уни ўрганиб чиқдим. Мени ўйлантираётган савол оилам масаласи эди. Чунки, оиламни Испанияда ташлаб, ўзим учун бегона бўлган мамлакатга келдим. Бу бир томондан сизни руҳлантиради. Бошқа томондан сиз оилангиз ҳақида ҳам кўпроқ ўйлашингизга тўғри келади. Клуб раҳбарлари билан гаплшганимдан кейин фикрларимиз бир жойдан чиқди. Олдимизга қўйган мақсадларда ҳам ўхшашлик бор. Шунинг учун менга қарор қабул қилиш осон бўлди. Испанияда оиламни ташлаб келдим, бу борада клуб раҳбарларига ҳам айтганман. Лекин, бу ерга келиб мен янги оилага эга бўлдим. Алишер Шоғуломов, Ғанишер Шоғуломовлар менга шу қадар имкониятлар беришдики, ўзимда четдан бўлаётган қўллаб-қувватлашни ҳис қилдим. Ҳозир ҳам ўз уйимдагидекман. 

 - Хорижлик ёки европалик мураббий, футболчиларни Ўзбекистон чемпионатига фақат катта маош эвазига жалб қилиш мумкин. Чунки, ўзбек футболининг обрўси ва нуфузи Европада машҳур эмас. “Оқ-тепа” жамоаси сизни нимаси билан ўзига жалб қилди?

(Серхио Маринангели, мураббий) – Мен футболни жуда яхши кўраман. Европани бошқа мамлакатларида ишлаш осон. Ўзбекистон мен учун фаолиятимдаги янги чақириқ. Агар борадиган бўлсам ҳам инсон, ҳам проффессионал сифатида ўсишга эришишим мумкин. Юқорида айтганимдек клубнинг мақсадлари, мен проффессионал инсон сифатида олдимга қўйган мақсадларимга ўхшаш. Клубнинг мақсади Суперлигага чиқиш, мен эса бу борада ёрдамимни бераман. Келишимдан мақсад катта маош ёки пул эмас. Музокаралар олиб борилаётган пайтда жамоанинг ўйинларини кўрдим ва кузатдим. Тўғрисини айтсам жамоа бунақа ўйнайди деб ўйламаган эдим. Жамоанинг намойиш этаётган ўйини жуда ҳам ёқди. Йиғилган футболчилар мен ва мураббийлар бераётган кўрсатмаларга тўғри келади. Шу нарса мени хурсанд қилди. Қабул қилган қароримга афсусланмадим. 

(Самуэль Опех, ҳимоячи) – Авваламбор мураббийларга, клуб президентига катта раҳмат айтмоқчиман. Футболчилар мени яхши қабул қилишди. Мен бу ерга келсам айрим муаммоларга дуч келаман деб ўйлаган эдим. Лекин, ўзимни уйимдагидек ҳис қилмоқдаман. Яқинда Тошкент шаҳрини айландим. Тошкент бунчалик чиройли эканлигини билмаган эдим. Иккинчидан мени бу ерга келишимда ёрдам берган инсонларга миннатдорчилик билдираман. Нигериялик машҳур футболчи Питер Одемвинге бу ерга келаётганимда яхши тавсиялар ва маслаҳатлар берди. Ўзбекистонда ўсишга эришишим мумкинлигини айтганди. 

- Испаниялик мураббий билан қанча муддатга шартнома имзоланди? Тахминан қайси лавозимда иш бошлади?

(Алишер Шоғуломов “Оқ-тепа” клуби раҳбари) – Мураббий билан ҳозирча оғзаки келишувга эришганмиз. Бу йил фикрларимиз бир-бирига тўғри келса, кейинги мавсумда ҳам бирга ишлашни мақсад қилганмиз. Қишда жисмоний тайёргарлик бўйича яна бир мураббий келиши керак эди. Маълум сабабларга кўра кела олмади. Лекин, у жамоамизга албатта келади. Серхио Маринангели билан машғулотларни маслаҳатлашган ҳолатда келишиб олиб борамиз. Якуний қарорни мен қабул қиламан. ПФЛдан мураббий сифатида энди рўйхатдан ўтказамиз.

- Европалик мураббийлардан одатда биз кўп нарса кутишга, янгилик кўришга одатланганмиз. Сиз жамоага қандай янгилик олиб киришни мақсад қилгансиз?

(Серхио Маринангели, мураббий) – Биз учун энг муҳими - машғулотлар жараёнини янада яхшилаш. Умуман олганда жамоанинг машғулотлари ёмон эмас. Бироқ, мен ўзимнинг ғояларимни, бошқа мураббийлар ўз ғояларини қўшиб умумлаштирамиз. Жамоа ўйнаётган футболни ўзгартирмоқчи эмасмиз. Биз шуни янада ривожлантирмоқчимиз. Айтайлик, қисқа паслар, майдондаги учбурчакларни ясаш, майдоннинг кичкина қисмида тезликка урғу қаратишни ўргатяпмиз. Испания методикасидан озгина нарсаларни олиб кирамиз. Лекин, буткул услубни ўзгартирмаймиз. Бизнинг асосий мақсадимиз машғулотда қандай куч билан ҳаракат қилсак, ўйинда ҳам ҳудди шундай ҳаракат қилиш. Эрталабки машғулотларни кўрган бўлсангиз кўп ҳам интенсивликка эътибор қилмадик. Кечки машғулотларда кўпроқ тўп билан ишлашга, жисмоний кучга урғу берамиз. Биз мураббийлар штаби орқали жамоанинг ўз услубини яратишимиз керак. 

- Жамоа машғулотларни сунъий қопламали майдонда олиб бормоқда. Ўйин эса табиий чимли майдонда ўтмоқда. Бу футболчиларга қай даражада таъсир қилади?  

(Алишер Шоғуломов "Оқ-тепа" клуби раҳбари) -  Ўйинларни ҳам ўзимизнинг майдонда ўтказган бўлар эдик. Лекин, биз рақибларни ҳам ўйладик. Учрашувдан олдинги машғулотлар табиий майдонда олиб борилади. Ўйнашни билган одам ерда ҳам ўйнаб ютиб кетиши мумкин. Жамоамизнинг натижалари ҳақида тўхталадиган бўлсам, пандемия ҳамма жамоаларга ўз таъсирини ўтказди. “Бунёдкор”, “Андижон”, “Бухоро” каби Суперлига клублари ҳам қийин аҳволда. Шу сабабли мавсум бошидаги йиғилган футболчиларни аксариятини қўйиб юборишга мажбур бўлдик. Ҳозирда вазият яхши томонга ўзгарган. Умид қиламанки, кейинги мавсумда кетган футболчиларимизни ортга қайтарамиз. Бу билан баҳона қилмоқчи эмасман. Режаларимиздан бошқа хорижлик футболчиларни таклиф қилиш ўрин олган. Кейинги мавсумда аргентиналик футболчини олиб келмоқчимиз. Балки, Месси бўлиши ҳам мумкин.

(Серхио Маринангели, мураббий) – “Сhampionat.asia” сайтида мен ҳақимда чиққан мақолани кўплаб дўстларимга юбордим. Буни аргентиналик, испаниялик футболчилар, мураббийлар дўстларим кўришди. Улар мендан Ўзбекистон ҳақида кўп нарсалар сўрашди. Шуни айтмоқчиманки, Ўзбекистон жуда чиройли мамлакат. Одамларига умуман гап бўлиши мумкин эмас. Футболчилар ва мураббийлар ўртасидаги ажойиб муносабат, бир-бирига бўлган ҳурмат мени жуда ҳайрон қолдирди. Мен фаолият олиб борган жойларда бундай эмас эди. “Оқ-тепа” орқали биз тўп тепаётган чемпионатнинг даражасини кўтарсак хурсанд бўлардим. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика