Омар Момани Моуринью айтиб берган воқеа ҳақида карикатура чизди
03 апр 2019 17:51
Янгиликлар
Омар Момани Моуринью айтиб берган воқеа ҳақида карикатура чизди
"Реал" ва "Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Жозе Моуринью инглиз жамоасида ярим ҳимоячи Поль Погба билан содир бўлган воқеа ҳақида гапириб берди.
"Биз Манчестердан 30 км узоқда жойлашган жамоа билан ўйнашимиз керак эди. Погба мендан ўйиндан сўнг жамоа билан эмас, ўз автомобилида қайтиши мумкинлигини сўради. Мен шундай жавоб бердим: "Агар биз Лондонда ўйнасак ва сен қолишни истаганингда - бу бошқа гап эди. Аммо Манчестер яқин ва илтимосингни қабул қилмайман". Погба хафа бўлди.
Кейин ўйинда ғалаба қозондик ва Поль яна ўша илтимос билан мурожаат қилди. Бахтли эканлигим туфайли бироз у томон ён босдим: "Ҳозир автобусга ўтир ва машинанг ҳайдовчисига айт, стадионни тарк этганимиздан 10 дақиқа ўтиб, бизга етиб олсин, кейин хоҳлаган томонингга кетавер". У ҳали ҳам хафа эди. Матбуот анжуманига кириб кетдим. Автобус келганида унинг олдида "Роллс-ройс" турарди. Янги машина экан ва ҳазрати олийлари стадионни ўзининг "Роллс-ройси"да тарк этмоқчи эди. Нима қилишим керак эди? Ғалаба қозонсак хоҳлаганингни қилавер дейманми?" - дея воқеани якунлади Моуринью.
Фикрлар