UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  3 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  8 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  41 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  8 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  7 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4

Олтита мамлакатда ўйнаган, футболни танлашига Асқар Толибжонов сабабчи бўлган Азиз Ибрагимов бугун 33 ёшга тўлди Янгиликлар

Олтита мамлакатда ўйнаган, футболни танлашига Асқар Толибжонов сабабчи бўлган Азиз Ибрагимов бугун 33 ёшга тўлди

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилаётган тажрибали футболчи Азиз Ибрагимов ўз туғилган кунини нишонламоқда.

Кечроқ бўлса-да, бугун 33 ёшини қарши олган Ибрагимовни сайтимиз ижодкорлари ҳамда ўқувчилари номидан муборакбод этамиз. Азиз ўз вақтида Словакия, Чехия, Хитой, Эрон ва Латвия чемпионатларида ўйнаган. Юрмаланинг “Спартак” клуби таркибида Латвия чемпиони ҳам бўлган. 

Азиз Ибрагимов - 1986 йилнинг 21 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида “Трактор” (Тошкент), “Шўртан” (Ғузор), “Андижон” (Андижон), “Динамо” (Самарқанд), “Бухоро” (Бухоро), “Навбаҳор” Словакиянинг “Слован” (Братислава), Чехиянинг “Богемианс - 1905”, “Баник”, “Богемианс”, Хитойнинг “Циндао”, Эроннинг “Машин Сози”, Латвиянинг “Спартак” (Юрмала) клубларида тўп тепган. У 2007-2011 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган.

Азиз Ибрагимов: - 8-9 ёшимда футбол билан шуғуллана бошлаганман. Аслида футболчи бўламан деб сира ўйламагандим. Каратэ ва таэквондо спорт турларига қизиқишим баланд эди. Кўпинча Брюс Ли, Жан Клод Ван Дам каби жанг усталари иштирок этган фильмларни севиб томоша қилганман. Футболга кириб келишимга асосий сабабчи Асқар Толибжонов ҳисобланади. Кейинчалик эса тақдир тақозоси билан Бахтиёр Нуралиев жамоасида миллионлар ўйини сир-асрорларини ўрганишни давом эттирганман.

Футбол мен учун ҳамма нарса. 18 ёшимда тиббий кўрикдан ўтганимда, юрагим билан боғлиқ муаммо чиққан. Аниқроғи, шифокорлар юрагим бошқаларнинг юрагига нисбатан каттароқ экани айтишган ва менга бошқа  футбол ўйнаш мумкин эмаслигини уқтиришганида дунё кўзимга қоронғу кўринган. Футболчи бўла олмаслигимни хатто тасаввур ҳам қила олмаганман. Бу худди бир қизни яхши кўриб қолсангизу, оила азоларингиз йўқ дейишганидек гап эди. Шукрки, шунча йилдан буён футбол ўйнаб келаяпман, юрагим ҳеч қандай муаммо чиққани йўқ. Лекин ҳар сафар тиббий кўрикдан ўтганимда юрагим катта эканини доим айтишади.

Терма жамоадаги энг ёқимли, энг ёмон ва энг чиройли ўйиним... Адашмасам, энг ёқимли ўйин Сингапурга қарши сафардаги баҳс. Ўшанда 7:3 ҳисобида зафар қучгандик. Иккинчи бўлимда майдонга тушиб гол ургандим. Энг чиройли баҳс 2007 йилги Осиё Кубоги доирасида Малайзияни 5:0 ҳисобида ютганимиз бўлган. Бу учрашувда ҳам гол ургандим. Энг ёмон ўйиним эса Ироққа қарши Жанубий Кореядаги ўртоқлик ўйини бўлган. Ўша баҳснинг бошида қўполлигим учун ҳакам менга дарҳол қизил карточка кўрсатганди. 

Муаллиф номидан: Азиз Ибрагимовни деярли 15 йилдан бери биламан. Касбимиз тақозоси билан бир неча маротаба интервью қилганмиз. Телевидения, радио, газета, сайт учун уюштирилган суҳбатлар ҳар сафар худди илк интервью сингари ўтарди. Ҳаётда ўта хушчақчақ, кўнгли очиқ йигит. Чехия ва Словакия чемпионатларида бошқа мамлакатларга қараганда кўпроқ ўйнагани учун чех тилини мукаммал билади. Прага шаҳрида уйи ҳам бор. Ўзи пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги кўп йилик тарихга эга "Ракат" маҳалласида истиқомат қилади. Айнан шу ерда у туғилиб ўсган. Юқорида таъкидлаганимиздек, бироз кечроқ бўлса-да, бугун ўз таваллуд айёмини нишонлаётган Азиз Ибрагимовни яна бир бор муборакбод этамиз!

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика