UZ

Сўнгги янгиликлар

15:22"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  0 14:51"Барселона" уч етакчиси билан шартномаларни узайтиради  2 14:19Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди  9 13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  3 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  1 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0 11:05"Реал" АПЛдан форвард харид қилмоқчи  1 10:31Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди  3 09:48«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?  18 09:20«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси Гвардиолага жамоадан кетишни истаётганини маълум қилди  11 08:50Россиялик машҳур мураббий: «Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га трансфери мени ҳайрон қолдирди»  34

"Олтин тўп" соҳиби Диего: "Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга келганимда, чап оёғимни ишлатолмасдим" Янгиликлар

"Олтин тўп" соҳиби Диего: "Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга келганимда, чап оёғимни ишлатолмасдим"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати финалида Аргентинага қарши ўйиндан сўнг (2:1) Бразилия терма жамоаси сардори Диего сайтимизга интервью берди.

"Ажойиб финал бўлди. Аргентина зўр ўйин кўрсатди, буни кутгандик. Жуда қийин ўйин бўлди. Олдинга ўтишда ва ҳимояланишда яхши ҳаракат қилдик. Биз яхши ўйнашимиз шартмасди, балки ғалаба қозонишимиз керак эди. Ва биз шундай қилдик.

"Олтин тўп" соҳиби бўлганимдан хурсандман. Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга расмий ўйин ўтказмаган ҳолда ташриф буюрдим. Ҳатто чап оёғимдан фойдалана олмасдим. Шифокорлар менга эҳтиёт бўлиш кераклигини айтишди, чунки ҳали тўлиқ тузалмагандим. Шу тариқа, гуруҳ босқичини жуда эҳтиёткорлик билан ўтказдим. Плей-офф босқичида эса оёғим анча ўзига келди ва шикастланганимни унутиб қўйдим. Бразилия ўз тахтига қайтишига ёрдамим текканидан хурсандман.

Умуман олганда, ажойиб турнир гувоҳига айландик. Мундиал давомида шаклланиб бораётган янги жамоаларни кўрдик. Менимча, футзалда жамоаларнинг даражаси борган сари тенглашмоқда", деди Диего.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси ўз тарихида олтинчи маротаба жаҳон чемпиони бўлди.

Диего эса мундиалнинг энг яхши футзалчиси деб топилди.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика