Олтин тўп-2019. Янги номинация … Даъвогарларнинг номи қачон эълон қилиниши ҳамда тақдирлаш маросими ўтказиладиган сана маълум бўлди
19 сен 2019 22:30
Янгиликлар
Олтин тўп-2019. Янги номинация … Даъвогарларнинг номи қачон эълон қилиниши ҳамда тақдирлаш маросими ўтказиладиган сана маълум бўлди
France Football нашри «Олтин тўп» мукофотига 30 номзоднинг рўйхатини 21 октябрь куни эълон қилади.
Тақдирлаш маросими эса 2 декабрь куни Париждаги Шатле театрида ўтказилади.

«Челси»нинг собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогба эса ушбу нуфузли мукофотнинг расмий элчиси сифатида тайинланди.

Шунингдек, бўлажак маросим вақтида энг яхши аёл футболчи (20 нафар даъвогар орасидан танланади) учун «Олтин тўп», 21 ёшгача футболчига топшириладиган махсус соврин (10 нафар даъвогар орасидан танланади) тақдим этилади.

Яна қўшимча сифатида France Football мазкур йилдан бошлаб энг яхши дарвозабонга «Лев Яшин соврини»ни (10 нафар даъвогар орасидан танланади) топширади.

Эслатиб ўтамиз, 2018-йилнинг энг яхшиси номи «Реал» ҳамда Хорватия термаси ярим ҳимоячиси Лука Модричга насиб этганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар