UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  0 19:04Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (матнли трансляция)  1 19:03"Металлург" - "Навбаҳор" 0:1. Матнли трансляция  30 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2 18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  6 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  4 18:10Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 0:0 (онлайн ҳисоб)  4 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  14 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  10 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  15 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  13 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  3 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  1 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0

"Олмалиқ": "Қизилқум" мағлуб этилди, 7 февралда "Металлург" билан ўйнаймиз Янгиликлар

"Олмалиқ": "Қизилқум" мағлуб этилди, 7 февралда "Металлург" билан ўйнаймиз

Кеча "Олмалиқ" ўқув-йиғин машғулотлари доирасида навбатдаги назорат ўйинини ўтказди.
Спарринг рақиб Зарафшоннинг "Қизилқум" жамоаси бўлди. Ўйинда жамоамиз ҳар томонлама рақибдан устунлик намойиш этиб, йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи таймда Зафар Полвонов дублга эришган бўлса, иккинчи  таймда Шерзод Ҳакимов, Зафар Тўраев (пенальти) ва Александр Лупашколар ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйишди. Бунга зарафшонликлар Ғайрат Жумаевнинг голи билан жавоб қайтаришди. Учрашувда "Олмалиқ" таркибида қуйидаги футболчилар тўп суришди.

"Олмалиқ" (биринчи тайм): Мақсатмурод Шомуродов, Обид Жўрабоев, Дарко Станоевич, Шавкат Муллажонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Диёржон Туропов, Александр Алемпиевич, Санжар Шоаҳмедов, Сухроб Бердиев, Зоҳир Пиримов, Зафар Полвонов.

"Олмалиқ" (иккинчи тайм): Никита Шквирин, Сарварбек Жўраев, Мартин Кавдански, Олег Шандрук, Азамат Исроилов, Иқбол Акрамов, Достон Абдураҳмонов, Зафар Тўраев, Александр Лупашко, Шариф Мирзаев, Шерзод Ҳакимов.

Мазкур ўйинда бетоблиги сабаб Дилявер Абибуллаев иштирок этмаган бўлса, Умиджон Хонимқулов, Аброр Каримов, Жамолиддин Қўчқоров, Умид Зуфаров, Қадамбой Нурметов, Дониёр Усмонов, Тимур Кагировлар машғулот ўтказиш билан чекланишди. Шунингдек, жамоа таркибида бўлиб турган Диёр Усмонхўжаев ва Абдумалик Тошпўлатов жароҳат сабабли машғулотларда ҳам иштирок этишмаяпти.

"Олмалиқ"нинг навбатдаги назорат ўйини 7 февраль куни Бекободнинг "Металлург" жамоасига қарши ўтади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика