UZ

Сўнгги янгиликлар

11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  2 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  2 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  0 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  2 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  7 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  9 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  12 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  17 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  5

"Олмалиқ": Бугун ва эртага иккита ўйин ўтказамиз Янгиликлар

"Олмалиқ": Бугун ва эртага иккита ўйин ўтказамиз

Кечадан "Олмалиқ" пойтахтда ўқув-машғулот йиғинларини давом эттира бошлади. Икки кунлик ҳордиқдан сўнг, жамоа аъзолари Ўзбекистон меҳмонхонасида тўпланишди.
Жамоанинг кечки машғулотларига ўтган мавсум "Чуст-Пахтакор" шарафини ҳимоя этган дарвозабон Акмал Ортиқов қўшилди. Чилонзор сунъий қопламали майдонида ўтаётган машғулотлар 14 февралга қадар давом этади.

Бугун жамоамиз иккита учрашув ўтказадиган бўлишди. Дастлаб соат 10:00да "Обод" футбол клубига тегишли сунъий қопламали майдонда "Бухоро" билан назорат баҳси ўтказилса, соат 13:30да шу майдонда мезбон жамоага қарши ПФЛ кубоги турнирининг гуруҳдаги илк ўйини ўтади. Аслида бу учрашув ЎФФ қошидаги майдонда ўтиши лозим эди. Майдон қордан тозаланмаганлиги сабаб ўйин "Обод" стадионига кўчирилди.

12 февраль куни Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси билан назорат ўйини ташкил этилади. Учрашув соат 12:00да Чилонзордаги сунъий қопламали майдонда бўлиб ўтади. 13 февралда ПФЛ кубоги турнири доирасида 2-тур ўйини "Бунёдкор" жамоасига қарши ўтади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика