UZ

Сўнгги янгиликлар

09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  23 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  4 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  13 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  10 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  150 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9

Футзал. Олий лигага ўтиш турнири Жиззахда бўлиб ўтади Янгиликлар

Футзал. Олий лигага ўтиш турнири Жиззахда бўлиб ўтади

Ўзбекистон футзал федерацияси жорий йилнинг июнь ойининг иккинчи ва учинчи декадасида олий лига йўлланмаси учун ўтиш турнирини режалаштиргани ҳақида муқаддам маълум қилгандик.

Мазкур мусобақада биринчи лиганинг охирги мавсуми иштирокчилари, шунингдек, янгидан шакллантирилган профессионал жамоалар ҳамда май ойида ўтказилган Ҳудудий лигалар ғолиблари курашида зафар қучган — "Пантера" (Қорақалпоғистон) жамоаси қатнашади.

Регламентга мувофиқ турнир иштирокчи жамоаларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда гуруҳларда, бир даврали тизимда ўтказилади. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар плей-оффда курашни давом эттиришади. Бунда "А" гуруҳи ғолиби "B" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоага қарши, "B" гуруҳи ғолиби "А" гуруҳининг иккинчи жамоасига қарши ярим финал учрашувида майдонга чиқади. Ярим финал ғолиблари эса ҳал қилувчи учрашувда олий лига йўлланмаси учун баҳс олиб боришади.

Ўтиш турнири Жиззах шаҳрида ташкиллаштирилади. Ўйинлар санаси ва иштирок этувчи жамоалар ҳақида кейинроқ янада батафсил маълумот берамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика