UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  0 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  6 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  6 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  63 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  8 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1

Футзал. Олий лигага ўтиш турнири Жиззахда бўлиб ўтади Янгиликлар

Футзал. Олий лигага ўтиш турнири Жиззахда бўлиб ўтади

Ўзбекистон футзал федерацияси жорий йилнинг июнь ойининг иккинчи ва учинчи декадасида олий лига йўлланмаси учун ўтиш турнирини режалаштиргани ҳақида муқаддам маълум қилгандик.

Мазкур мусобақада биринчи лиганинг охирги мавсуми иштирокчилари, шунингдек, янгидан шакллантирилган профессионал жамоалар ҳамда май ойида ўтказилган Ҳудудий лигалар ғолиблари курашида зафар қучган — "Пантера" (Қорақалпоғистон) жамоаси қатнашади.

Регламентга мувофиқ турнир иштирокчи жамоаларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда гуруҳларда, бир даврали тизимда ўтказилади. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар плей-оффда курашни давом эттиришади. Бунда "А" гуруҳи ғолиби "B" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоага қарши, "B" гуруҳи ғолиби "А" гуруҳининг иккинчи жамоасига қарши ярим финал учрашувида майдонга чиқади. Ярим финал ғолиблари эса ҳал қилувчи учрашувда олий лига йўлланмаси учун баҳс олиб боришади.

Ўтиш турнири Жиззах шаҳрида ташкиллаштирилади. Ўйинлар санаси ва иштирок этувчи жамоалар ҳақида кейинроқ янада батафсил маълумот берамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика