UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  139 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Олий лигада ўйнамай легионерга айланган Ҳусниддин Ғофуров 25 ёшга тўлди Янгиликлар

Олий лигада ўйнамай легионерга айланган Ҳусниддин Ғофуров 25 ёшга тўлди

Ҳаётларидаги унутилмас кунлардан бири - ўз таваллуд айёмини нишонлаётган футболчи ҳамда мураббийларни қутлашда давом этамиз.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод ярим ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров 25 ёшини қарши оляпти. Фарғоналик футболчи яқиндагина "Пахтакор" аъзосига айланди ва янги клуби билан бир ярим йиллик шартномага имзо чекди. 

- Мактабда таҳсил олаётган пайтимдаёқ миллионлар ўйинига меҳрим тушиб қолган, - дея футбодаги илк қадамларни эслайди бугунги кун қаҳрамони. - Олтиариқдаги 38-мактабда ўқиб юрган кезларим жисмоний тарбия фанидан дарс берган Маҳмуд ака қўл остида машғулот ўтказардим. Ҳозир ҳам Олтиариққа борсам, албатта у киши билан кўришиб қайтаман. Кейин Фарғона футбол мактаб-интернатига ўтганман. Бу ерда мураббийлар Дурбек ва Равшан акалар қўл остида ўйнаганман. Кейин Фарғона вилояти иккинчи лигасида тўп тепдим. Хушбек Қосимов ва Баҳром ака жамоасида фаолият олиб бордим. Ўйинларимни кузатгач бир нечта клублардан таклифлар бўлди. Улар орасидан ўзим учун энг маъқули "НБУ-Осиё"ни танладим. Ўзимни биринчи лигада кўрсата олсам, янада кучли жамоаларга ўтиш имконияти пайдо бўлишини ўйлаганман. Мухтор Қурбонов бошчилигидаги "банкирлар" сафида бир мавсум тўп тепдим.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, Ҳусниддин Ғофуров олий лигада ўйнамай туриб, биринчи лига клубидан легионерга айланган кам сонли футболчилар сирасига киради. Қанот ярим ҳимоячиси позициясида ўйнайдиган Ғофуров профессионал фаолиятини ўзи айтгандек 2012 йили "NBU-Осиё" жамоасида бошлаган. 2014 йил Сербиянинг "Явор" клуби билан шартнома имзолаб, тўрт йил давомида шу жамоа шарафини ҳимоя қилган. Кейин яна бир йил Сербиянинг бошқа бир клуби "Младост"да тўп тепган. 2018 йилдан то шу кунгача "Локомотив" сафида майдонга тушди ва Ўзбекистон чемпиони бўлди.

- Фаолиятимдаги энг чиройли голим? Менимча, "Пахтакор"га қарши дерби ўйинида урган голим энг чиройлиси бўлган. Ўша куни жуда асабий баҳс бўлганди. Ҳисобда ортда қолаётгандик ва сўнгги дақиқаларда рақиб дарвозасига тўп киритиб, жамоамни мағлубиятдан қутқариб қолгандим.

Юқорида айтганимиздек, Ҳусниддин Ғофуров яқинда "Пахтакор" билан бир ярим йиллик шартнома имзолади. 

"Пахтакор"га хуш келибсан, Ҳусниддин!, - деб ёзилади "Пахтакор" клуби расмий сайтидаги хабарда. 

Ҳусниддин Ғофуров

Туғилган санаси: 29.07.1994

Ўйнаган жамоалари: 2012-2013 "NBU-Осиё" 20 ўйин, 14 гол

2014-2017 "Явор" Сербия 80 ўйин, 9 гол

2017 "Младост" Сербия 8 ўйин, 1 гол

2018-2019 "Локомотив" 37 ўйин, 4 гол

Фурсатдан фойдаланиб, бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Ҳусниддин Ғофуровни туғилган куни билан муборакбод этамиз. Янги клубида ёрқин ўйин намойиш этиб, яна Ўзбекистон миллий терма жамоадан чақирув олишини тилаймиз.  

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика