UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Вадим Абрамов: "Камчиликлар мана шундай кучли рақибларга қарши баҳсда кўринади"  0 01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  0 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  4 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  10 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  15 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  81 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0

Ҳамма учун севимли Миржалол! Янгиликлар

Ҳамма учун севимли Миржалол!

Афсона туғилган кун.

Ҳозир маҳалла футболида, мактабда ёки академияларда яхши ўйнайдиган болакайларга турли ўйинчиларнинг фамилиясини лақаб қилиб қўйишади: Месси, Роналду, Неймар, Мбаппе, Канте ва ҳоказо.

Менинг ёшлик пайтларим эса жаҳон футболидан фақат икки номга менгзаларди яхши ўйнайдиганлар: Пеле ва Марадона. Бундан ташқари, ёш болакай пайтларим яна бир ном бор эди-ки, мактаб ва маҳалла футболида яхши ўйнайдиган болаларни унинг исми ила чақиришарди. Унинг исми юқоридаги икки афсона Пеле ва Марадонадан кўра кўпроқ қўйиларди лақаб қилиб. Бу исм - Миржалол!

Сиз тарафларда қандай бўлган билмайман, лекин менинг мактабим ва маҳаллам тарафларда ёш болакайларга Миржалол деб лақаб қўйишарди. Пеле ёки Марадона деб эмас. Марадона лақаби Миржалол Қосимовнинг ўзига менгзаларди - ўзбек Марадонаси!

Ёшлигимизда у ҳамма футбол ишқибозлари учун Миржалол эди. Футбол соҳасида ишлай бошлаганим ва афсона билан машғулотлар, ўйинлар, матбуот анжуманларида юзма-юз кела бошлаганимдан кейин Миржалол акага айланган. Унгача у киши мен учун ҳам Миржалол бўлган. У бутун халқ учун севимли Миржалол бўлган. Отам, додам, турли қариндошлар билан футбол ҳақида суҳбат кетганда ҳамма доим Миржалолни мақтарди, унинг жарима зарбалари ҳақида футбол кўрмайдиганлар ҳам эшитган бўларди. Ўша пайтлар кўпчилик Миржалолнинг ўйинини кўриш учун стадионга тушарди, мен ҳам.

Болалик пайтларим отам ва онамдан нега мени исмимни Миржалол деб қўймагансизлар деб сўраганим ҳамон ёдимда. Фамилиям Қосимов эканлигини яхши биласиз. Ўша ёш бола пайтларим агар исмим Миржалол бўлганда ҳозир мен ҳам Миржалол Қосимов бўлган бўлардим деб ўйлардим. Исм фамилиям афсона билан бир хил бўлишининг ўзи мен учун улкан ютуқ ва шарафдек кўринарди.

Таваллуд айём муборак, афсона!

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика