UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  1 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2

Олий лигада 11-тур якунлари Янгиликлар

Олий лигада 11-тур якунлари

17-18 май кунлари олий лигада 11-тур учрашувлари ўтказилди. Қуйида тур якунлари ҳақида фикр юритамиз.

Дастлаб 11-турдаги натижаларни ёдга олсак. 

17 май (чоршанба)
"Бунёдкор" - "Пахтакор" 1:1
"Қўқон-1912" - "Локомотив" 1:1

18 май (пайшанба)
“Насаф” – “Машъал” 1:0
“Олмалиқ” – “Металлург” 1:0
“Сўғдиёна” – “Шўртан” 1:0
“Бухоро” – “Навбаҳор” 3:3
“Обод” – “Динамо” 3:1
“Қизилқум” – “Нефтчи” 2:2


Турнинг муҳим воқеалари:
- Бу турда дарвозаларга жами 21та тўп киритилди: 13та мезбонлар, 8та меҳмонлар. Учта учрашувда меҳмонлар гол ура олишмади. Булар - "Машъал", "Металлург" ва "Шўртан".
- Голларга бой ўйин Бухорода бўлиб ўтди. "Бухоро" - "Навбаҳор" баҳси 3:3 ҳисобида якун топди. Ўйинда "Навбаҳор" дарвозаси томон учта пенальти белгиланди. Шундан иккитасини Иван Нагаев аниқ амалга оширган бўлса, Алишер Шоғуломовнинг зарбасини меҳмонлар посбони Асилбек Омонов қайтариб қолди.
- "Бухоро" - "Навбаҳор" баҳсида бош ҳакам Темур Тўхтасиновнинг иши назоратчи Олег Дачев томонидан 7,2 баллга лойиқ кўрилди. Бу энг паст баҳо.  
- Бу турда жами 45 футболчига сариқ карточка кўрсатилди. Шунингдек, тўрт нафар ўйинчи майдондан четлатилди. Булар - Искандар Шайқулов ("Машъал"), Эргаш Исмоилов ("Бухоро"), Ойбек Қиличев ("Навбаҳор") ва Музаффар Музаффаров ("Нефтчи").
- Энг кўп сариқ карточка "Бухоро" - "Навбаҳор" ва "Қизилқум" - "Нефтчи" баҳсида кузатилди. Ҳар бир ўйинда саккизтадан.
- ПФЛ қайдномасига кўра энг кўп томошабин "Бухоро" стадионига ташриф буюрди - 10954 нафар. Энг кам мухлис эса "Обод" - "Динамо" баҳсига келди - 1260.



11-турда гол урган футболчилар:
"Бунёдкор" - Достон Ҳамдамов
"Пахтакор" - Станислав Андреев
"Қўқон-1912" - Дарко Гожкович
"Локомотив" - Марат Бикмаев
"Насаф" - Ислом Рашидхонов
"Олмалиқ" - Игорь Йелич
"Сўғдиёна" - Санжар Рашидов
"Бухоро" - Кирилл Пасичник, Иван Нагаев (2та пенальти)
"Навбаҳор" -  Азиз Турғунбоев, Неманья Йованович (2та)
"Обод" - Санжар Рихсибаев(2та), Дониёр Ҳасанов
"Динамо" - Абдумалик Абдуллаев
"Қизилқум" - Файзулла Қамбаров, Отабек Зокиров
"Нефтчи" - Музаффар Музаффаров, Дмитрий Комаровский.
"Машъал" - ҳеч ким
"Металлург" - ҳеч ким
"Шўртан" - ҳеч ким



Мухлислар ташрифи (Ўйин қайдномасига кўра):
1. "Бухоро" - 10954
2. "Қўқон-1912" - 10576
3. "Қизилқум" - 6472
4. "Олмалиқ" - 2485
5. "Бунёдкор" - 2123
6. "Сўғдиёна" - 2067
7. "Насаф" - 1503
8. "Обод" - 1260



Қизиқарли маълумотлар:
- "Бунёдкор" кетма-кет беш ўйинда ғалаба қозона олмади: уч дуранг ва икки мағлубият. Қолаверса, бу жамоа олий лигада энг кам тўп киритган - 7та.
- "Пахтакор" сафарда иккинчи голини урди ва учинчи марта дуранг ўйнади. "Пахтакор" мавсум бошидан бери сафарда ҳали ғалаба қозонмай келмоқда.
- "Қўқон-1912" кетма-кет учинчи ўйинда дурангга эришди. Бу жамоа сафарда "Шўртан"ни мағлуб этганидан бери бошқа юта олмаяпти. Қизиғи шундаки, "Қўқон-1912"нинг охирги учта ўйини бир хил 1:1 ҳисобида якун топди.
- Марат Бикмаев "Локо" сафида яна гол урди. Унинг олий лигадаги голлари сони 11тага етди. Аммо бу турда "темирйўлчилар" ғалаба қозона олишмади.
- "Насаф" уйдаги бешинчи ўйинни ҳам ғалаба билан якунлади. "Насаф"дан ташқари "Локо" ҳам уйдаги беллашувларда уч очкони қўлга киритиб келмоқда.
- "Машъал" сафарда яна мағлуб бўлди. Жамоа ўз майдонида "Бунёдкор"ни мағлуб этганидан бери кетма-кет уч ўйиндан буён гол ура олмаяпти.
- Уйда ғалабага эришган "Олмалиқ"нинг мағлубиятсиз серияси еттита ўйинга етди. Қолаверса, жамоа уйдаги учрашувларда гол ўтказмасдан ғалаба қозониш анъанасини давом эттирди. "Олмалиқ" - "Металлург" 1:0.


- "Металлург" сафарда яна имкониятни бой берди. Тошкентда "Бунёдкор" билан дуранг ўйнаган жамоа Олмалиқда ҳеч бўлмаса шуни уддалай олмади.
- "Сўғдиёна" уйдаги охирги икки ўйинни гол ўтказмасдан ғалаба билан якунлади. Жиззахликлар аввалига "Машъал", кейин "Шўртан"ни мағлуб этишди.
- "Шўртан" сафардаги бешинчи ўйинида бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Жамоа уйда шер, лекин четга чиққанда ҳатто дуранг қила олмаяпти.
- "Бухоро" ўз майдонида иккинчи бор дурангга эришди. Агар ўйин охирларида Алишер Шоғуломов пенальтидан гол урганида майдон эгалари ғалаба қозонишлари мумкин эди.


- "Навбаҳор" қаторасига учинчи ўйинни ҳам дуранг билан якунлади - 2:2, 1:1 ва 3:3. Кейинги ўйинда 4:4 кўрамизми?
- Ниҳоят, бу турда "Обод" уйдаги илк ғалабасини нишонлади. Ўтган йилги "ўзбек "Лестери" бу йил "Лестер" бўлиши кутилган "Динамо"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
- "Динамо"га келсак, бу жамоа ҳам "Бунёдкор"га ўхшаб охирги бешта учрашувни юта олмади. Уч дуранг, икки мағлубият. Кечаги мағлубият эса "Динамо"га роса алам қилди.
- "Қизилқум" охирги олтита баҳснинг тўрттасини ғалаба билан якунлади. Жамоа кеча сал бўшашганида ўз майдонида ютқазиб қўйиши ҳам мумкин эди.
- "Нефтчи" сафардаги иккинчи ғалабасини нишонлашга яқин турганди. Бироқ жамоа 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, 2:2 ўйнади. Умуман олганда, "Нефтчи" бу йил ҳисобидан фақат иккита баҳсда ғалаба қозонган.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика