UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  3 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  20 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  35

Олий лига. Қачон гол урасизлар жаноб ҳужумчилар? Янгиликлар

Олий лига. Қачон гол урасизлар жаноб ҳужумчилар?

Замонавий футболда исталган амплуа вакиллари гол уришлари одат тусига кириб бўлди. Ҳимоячи бўласизми ёки ҳужумчими фарқи йўқ, сиздан барибир гол кутилади.

Аммо кам гол урилса биринчи навбатда ҳужумчилар танқид қилинади. Чунки ҳужумчининг биринчи галдаги вазифаси гол уриш. Биз олий лиганинг дастлабки даврасида умуман гол ура олмаган ҳужумчиларни санаб ўтишга қарор қилдик.

Ҳар бир ҳужумчининг ўтказган ўйини эмас балки майдонда ҳаракат қилган дақиқаси бўйича саралашга қарор қилдик. Демак энг кам ўйнаган ҳужумчилардан бошлаймиз.

Гнохоре Кризо ("Локомотив") - 2та ўйин 39 дақиқа
Юртимизни аллақачон тарк этиб бўлган африкалик ҳужумчи негадир фақат ўртоқлик ўйинларида гол урди холос. Айнан назорат ўйинларидаги киритган тўплари туфайли "Локо" билан шартнома тузган Кризо чемпион жамоа сафида рақобатни бой бериб қўйди. Оқибатда мураббийларга уни олий лигада фақат икки учрашувда майдонга туширишди холос. Умумий олганда майдонда Дрогбанинг юртдоши бир тайм ҳам ҳаракат қилмади ва олий лигада ўз номини таблога ёзиб қўя олмади.

Виктор Клишин ("Олмалиқ") - 7та ўйин 46 дақиқа
Тажрибали ҳужумчи Виктор Клишин бу мавсумни Виктор Кумиков бошчилигилаги “Олмалиқ”да бошлади. Бироқ бош мураббий ўз адашига жуда кам имконият берди. Клишин 7та учрашувда захирадан майдонга тушди, аммо унинг майдондаги жами дақиқалари сони 46ни ташкил этди холос. Табиийки бунчалик кам вақт давомида ҳаракат қилган футболчидан гол уришини талаб қилиш ҳам хато иш. 



Дониёр Усмонов ("Олмалиқ) - 4та ўйин 58 дақиқа
“Олмалиқ”нинг яна бир ҳужумчиси Дониёр Усмонов ҳам биринчи даврани “қуруқ” ўтказди. “Локо”дан ижарага олинган футболчи мавсумнинг биринчи даврада вақтини асосан захирадан майдонга тушиш билан ўтказди. Усмонов 4та баҳсда захирадан майдонга тушди ва бир соатга яқин вақт давомида майдонда ўйнади. Иккинчи даврада Дониёр “Навбаҳор” сафида ўйнайдиган бўлди.

Дилшод Хушбаков ("Насаф") - 5та ўйин 138 дақиқа
“Аждарлар”нинг ёш ҳужумчиси Дилшод Хушбаков бир неча йил олдин ёшлар лигасида тўпурар бўлганди. Рўзиқул Бердиев футболчини олий лига ўйинларида ҳам имкон беришни бошлади. Хушбаков биринчи даврада 5та ўйинда ҳаракат қилди ва гол ура олмади. “Насаф” мухлислари ҳужумчининг Ўзбекистон кубоги доирасидаги “Пахтакор” дарвозасига урган голини яхши эслашади. Иккинчи даврада Хушбаков чемпионатда ҳам тўп киритишини кутамиз.

Олександр Пишур ("Шўртан") - 3та ўйин 169 дақиқа
Кризо каби юртимизни тарк этиб бўлган легионер ҳужумчилардан бири бу Олександр Пишур. Украиналик фахрий футболчи бир неча йил аввал “Бунёдкор”да тўпурарлик маҳоратини кўрсатгани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Ушбу мавсумни Пишур Ғузорнинг “Шўртан” клубида бошлади. У Волковнинг таклифига кўра Қашқадарёга борган эди. Бироқ ҳужумчи атига 3та баҳсда майдонга тушди холос. Бунга Волковнинг жуда эрта истеъфоси ҳам сабаб бўлди. Яъни мураббий кетиши билан Пишур бошқа умуман майдонга тушгани йўқ. Табиийки 36 ёшли ҳужумчи 169 дақиқада умуман гол ура олмади.



Рўзимбой Аҳмедов ("Навбаҳор") - 6та ўйин 219 дақиқа
“Навбаҳор”да ўйнаган хоразмлик ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедов ҳам биринчи даврада олий лигада ўзини кўрсата олмади. Ҳужумчи Илҳом Мўминжонов томонидан 6та учрашувдагина майдонга туширилди. Аҳмедов фақат “Шўртан” билан ўйинда асосий таркибга киритилди ва 70 дақиқа ўйнади. Қолган баҳсларда эса захирадан майдонга тушди. Хуллас Рўзимбой ҳам мавсумнинг биринчи қисмида гол ура олгани йўқ ва мақоламиздан ўрин олди.

Жавоҳир Эсонқулов ("Бунёдкор") - 10та ўйин 222 дақиқа
“Бунёдкор”нинг ёш ҳужумчиси ўтган йил “Металлург”да ижарада ўйнаган эди. Сергей Лушан йил бошида Эсонқуловни жамоага қайтарди ва бир қатор баҳсларда асосий таркибда ҳам имкон берди. Лекин негадир Жавоҳир биринчи даврада чемпионат доирасида умуман тўп кирита олгани йўқ. Тўғри Эсонқулов турли позицияларда ҳаракат қилди, аммо факт фактлигича қолади. Иккинчи даврада у яна Бекободда ўйнаши кутилмоқда. Собиқ клубида ҳужумчи ўзини нималарга қодирлигини кўрсатишига ишонамиз.

Марадона Сафаров ("Машъал") - 4та ўйин 228 дақиқа

Аргентиналик афсонавий футболчининг адаши олий лигамизда ўйнашини биласиз. “Машъал” академиясидан чиққан Марадона бу йилдан асосий таркибда кўриниш бера бошлади. Хомяков ёш ҳужумчига фақат давра охирларида имконият берди. Дастлаб икки учрашувда захирадан майдонга тушган Сафаров “Нефтчи” ва “Динамо” билан ўйинларни тўлиқ ўтказди. Марадона кубок доирасида “Динамо”га гол урди, аммо бу ишни олий лигада амалга ошира олгани йўқ.



Бекзод Ғанижонов ("Қизилқум") - 9та ўйин 299 дақиқа
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳужумчиси Бекзод Ғанижонов “Қизилқум” сафида кам сонли ёш футболчилардан бири. У биринчи даврада 9та ўйинда деярли 300 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилди ва рақиблари дарвозасини ишғол қила олмади. Ҳамиджон Актамов тажрибали футболчилар орасига мана шундай ёшларни ҳам қўшиб турмоқда. Шу орқали ёшлар ҳам тажриба орттириб бораверишлари аниқ. Гол эса футболчининг ўз кучига янада кўпроқ ишонишини таъминлайди.

Қадамбой Нурметов ("Шўртан”) - 12та ўйин 361 дақиқа
“Шўртан” сафида гол ура олмаган яна бир ҳужумчи Қадамбой Нурметов бўлади. Футболчи биринчи даврадан ўрин олган 15та учрашувнинг 12тасида майдонга тушди аммо гол ура олмади. Нурметов майдонда фақатгина 4та тўлиқ ўйинлик вақт давомида ҳаракат қилганини ҳам қўшимча қилиш лозим.

Андрей Сидоров ("Қўқон-1912") - 12та ўйин 369 дақиқа
Қўқонликлар Андрей Сидоровни “Пахтакор”дан ижарага олишган. Мавсумнинг биринчи қисмида Нўъмон Ҳасанов Сидоровга 12та баҳсда имкон берди. Шулардан биттасида ҳужумчи тўлиқ ўйнади ва биттасида асосий таркибда майдонга тушиб танаффусдан кейин алмаштирилди. Қолган 10та учрашувда Сидоров фақат захирадан ўйинга қўшилган. Шу боис бўлса керак Андрей ҳам биринчи даврада гол урганлар орасида қайд этилмади.


Отабек Исроилов ("Нефтчи") - 6та ўйин 396 дақиқа
Фарғонанинг “Нефтчи” клуби учун биринчи давра муваффақиятсиз ўтгани ҳеч кимга сир эмас. Бу гапни жамоа ҳужумчиси Отабек Исроиловга нисбатан ҳам ишлатиш мумкин. Андрей Фёдоров уни 6тагина учрашувда майдонга туширишга қарор қилди. Абрамов жамоага келгач Исроилов таркибда умуман кўрингани йўқ. Иккинчи даврани Отабек бошқа клубда ўтказиши деярли аниқ.

Павел Соломин ("Обод") - 10та ўйин 413 дақиқа
Ўз вақтида Ўзбекистон терма жамоаси ва Индонезия чемпионатида голлар урган Павел Соломин бу йил биринчи даврада бу ишни умуман амалга ошира олмади. Молиявий қийинчиликлар туфайли иккинчи даврада ўйнамаслиги айтилаётган “Обод” клуби ҳужумчиси мавсумнинг биринчи қисмида 10та ўйинда 400 дақиқадан ортиқроқ ҳаракат қилди. Ҳеч бир ўйин қайдномасида гол урганлар орасида Соломин фамилияси қайд этилгани йўқ. Ўтган мавсум “Обод” клубининг олий лигадаги тарихий биринчи голи айнан Павел Соломин томонидан киритилгани ва 2016 йил ҳужумчи 5та гол урганини кўпчилик ёддан чиқармаган бўлса керак.

Алишер Шоғуломов ("Бухоро") - 12та ўйин 609 дақиқа
Олий лиганинг бир қатор клубларида ўйнашга улгурган Алишер Шоғуломов бу йилги мавсумни Улуғбек Бақоев бошчилигидаги “Бухоро” клубида бошлади. Ҳужумчи 12та ўйиннинг фақат 3тасида тўлиқ ҳаракат қилди холос. Аслида у гол уриши ҳам мумкин эди. “Навбаҳор” билан кечган ўша драматик баҳснинг сўнгги дақиқаларида бош ҳакам томонидан белгиланган пенальтини Алишер Шоғуломов амалга оширган ва посбон тўпни қайтаришга эришганди. Агар ўшанда 11 метрли жарима тўпидан гол ура олганида Алишер бугунги мақоламизда қайд этилмаган бўлар эди.



Воҳид Шодиев ("Қизилқум") - 12та ўйин 803 дақиқа
Ниҳоят мақоламизнинг энг сўнгги ҳужумчисига ҳам етиб келдик. Ўзбекистон терма жамоаси ва “Бунёдкор” клуби сафида бир неча халқаро ўйинларда гол уришга эришган тажрибали ҳужумчи Воҳид Шодиев Малайзиядан қайтиб “Қизилқум”да ўйнади. Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида Навоий клуби сафида 15та ўйинда рақиблар дарвозасига 7та гол урган Шодиев 2017 йилнинг биринчи даврасида 12та ўйинда умуман тўп кирита олмади. Ҳамиджон Актамов унга 5та ўйинда тўлиқ ўйнаш имкониятини яратиб берди, аммо бу ҳам Шодиевга гол уриш учун етарли бўлмади. Иккинчи даврани Воҳид Тошкентнинг “Бунёдкор” клубида ўтказиши кутилмоқда. Балки ўз собиқ клубида ҳужумчининг ишлари юришиб кетар?

Нарзулла Сайдуллаев

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика