UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  0 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  0 08:44"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчини тарк этиши мумкин  9 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  3 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  1 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  6 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  4 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  15 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0

ОЛИЙ ЛИГА. "Локомотив" юқорига интилаётган "Бухоро"ни қабул қилади Янгиликлар

ОЛИЙ ЛИГА. "Локомотив" юқорига интилаётган "Бухоро"ни қабул қилади

Кеча олий лиганинг 11-тур баҳсларига старт берилди ва кечанинг ўзида тўртта учрашув бўлиб ўтди.

Бугун эса турнинг навбатдаги тўртта ўйини ўтказилади. Шулардан бири ТТЙМИ стадионида "Локомотив" ва "Бухоро" жамоалари иштирокида кечади.

Олий лига, 11-тур. 11 июнь
ЛОКОМОТИВ - БУХОРО

Бошланиш вақти: 19:00
Ҳакам: Бахтиёр Намозов.

Турнир жадвалидаги ўрни: "Локомотив" 2-ўринда (28 очко), "Бухоро" 5-ўринда (18 очко)
Очколар орасидаги фарқ - 10 очко.

Таъриф: "Локомотив" олий лигада ҳам мағлубиятсиз одимини давом эттирмоқда. "Бухоро" эса бу йилги мавсумда ўзига хос жамоалардан бири бўлиб турибди. Йил бошида бухороликлар таркибни бир нечта яхши футболчилар эвазига кучайтириб олишди. Жамоа Кубок баҳсларидан "Пахтакор"ни чиқариб юборди. Бу ҳам "Бухоро"нинг кучаяётганидан дарак беради. Бугун жуда қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Негаки "Локомотив" мағлубиятсиз одимини давом эттиришга ҳаракат қилса, "Бухоро" кучли рақибга жиддий қаршилик кўрсатишга уриниб кўради.

Факт: "Локомотив" "Бунёдкор" билан бирга олий лигада мағлубиятга учрамаган жамоа бўлиб турибди. Жамоа ҳисобида 9та ғалаба ва бир дуранг бор. "Бухоро" эса ҳозиргача икки бор ютқазиб қўйди. Жамоа сафарда ҳозирча тўртта ўйин ўтказиб, шундан иккитасида зафар қучди. Уйдаги беллашувларда "Локомотив"нинг тўплар нисбати 12-1. "Бухоро"нинг сафар ўйинларидаги тўплар нисбати эса 3-4.

Эслатма: Кеча бўлиб ўтган "Локомотив" - "Бухоро" (Ёшлар лигаси) ўйинида бухороликлар 3:1 ҳисобида зафар қучишди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика