UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  0 19:53Суперлига. "Динамо" - "Бунёдкор" 0:3 (матнли трансляция)  19 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  0 19:01Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Жайхун". Таркиблар маълум  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  25 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  0 17:24Вирцни қўлдан чиқарган "Бавария" "Арсенал" футболчисига юзланди  1 16:55Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда  3 16:27Қаҳрамонлик ортидаги оғриқ: Беллингем операция столига ётади  6 15:59"Фиорентина" юлдузи "Манчестер Юнайтед" нишонида  0 15:33Диёр Холматов голини нега Асенсио услубида нишонлагани ҳамда топ-5 чемпионатга йўл олиши ҳақида гапирди  12 15:07Тео Эрнандес "Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлди, клублар келишувга эришди  1 14:39"Суонси" собиқ устози аэропортда ишламоқда  4 14:10Брайан Риаскос: "Ҳужумдаги исталган позицияда ўзимни қулай ҳис қиламан"  3

Олий Лига: “Локомотив” – энг кўп гол уриб, энг кам тўп ўтказган жамоа Янгиликлар

Олий Лига: “Локомотив” – энг кўп гол уриб, энг кам тўп ўтказган жамоа

Теглар :  Локомотив
Тошкентнинг “Локомотив” клуби Олий Лига 2017 йилги мавсуми илк даврасидаги сўнгги учрашувини 3-турнинг қолдирилган баҳси доирасида “Металлург”га қарши ўтказиб, 3:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Шу билан “темирйўлчилар” биринчи давра ўйинларини якунлашди.

Таъкидлаш жоизки, 15 та учрашувдан сўнг “Локомотив” 11 та ғалаба, 2 та дуранг ҳамда 2 та мағлубият қайд этган ҳолда 35 очко жамғариб, мусобақа жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди. Жамоамиз 36 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. Ўз дарвозамиздан эса 10 мартагина тўп ўтказиб юбордик. Бу эса Олий Лигадаги айни пайтда энг яхши натижа бўлиб турибди. Яъни гол уриш бобида ҳам, энг кам гол ўтказиб юбориш борасида ҳам “Локомотив” етакчиликни қўлга олган.

“Локо” фақатгина “Шўртан” ҳамда “Бунёдкор”га қарши учрашувларда рақиб дарвозасига гол кирита олмади. Жамоамизнинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси эса “Обод” устидан 8-тур ўйинлари доирасида қўлга киритилди. Голларга бой тарзда кечган ўша беллашувда амалдаги чемпионлар “Обод” дарвозасига жавобсиз 7 та гол киритишга муваффақ бўлишди.



“Локомотив” 1-даврада ўтказган учрашувлар:

“Машъал” (Муборак) – “Локомотив” (Тошкент) – 0:1 (1-тур)

“Локомотив” (Тошкент) – “Сўғдиёна” (Жиззах)– 3:0 (2-тур)

“Локомотив” (Тошкент) – “Металлург” (Бекобод) – 3:1 (3-тур)

“Локомотив” (Тошкент) – “Олмалиқ” (Олмалиқ) – 5:0 (4-тур)

“Шўртан” (Ғузор) – “Локомотив” (Тошкент) – 2:0 (5-тур)

“Локомотив” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши) – 2:1. (6-тур)

“Пахтакор” (Тошкент) – “Локомотив” (Тошкент) – 1:2 (7-тур)

“Локомотив” (Тошкент) – “Обод” (Тошкент) – 7:0 (8-тур)

“Навбаҳор” (Наманган) – “Локомотив” (Тошкент) – 2:2 (9-тур)

“Локомотив” (Тошкент) – “Қизилқум” (Навоий) – 2:0 (10-тур)

“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Локомотив” (Тошкент) – 1:1 (11-тур)

“Локомотив” (Тошкент) – “Нефтчи” (Фарғона) – 4:0 (12-тур)

“Бухоро” (Бухоро) – “Локомотив” (Тошкент) – 1:2 (13-тур)

“Локомотив” (Тошкент) – “Динамо” (Самарқанд) – 2:0 (14-тур)

“Бунёдкор” (Тошкент) – “Локомотив” (Тошкент) – 1:0. (15-тур)

Бевосита мана шу ўтказилган учрашувларда гол киритган футболчилар ҳақида гап кетганда Марат Бикмаевнинг Олий Лига тўпурарлар рўйхатида 13 та гол билан якка пешқадамлик қилаётганини таъкидлаш жоиз. У 13 та голнинг 4 тасини пенальтидан киритган.

Жалолиддин Машарипов эса 5 та гол (1 та пенальтидан) киритиб, жамоамизнинг иккинчи тўпурари бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринда Мурод Бобожонов 4 та гол билан бормоқда.

Темур Кападзе, Икром Алибоев ҳамда Сардор Мирзаев 3 мартадан рақиб дарвозасини ишғол этишган. Ислом Тўхтаҳўжаев, Диёр Туропов, Кахи Махарадзе, Саламат Қутибоев ва Азизбек Амонов бир мартадан тўп киритишга эришди.
 

“Локомотив” футболчилари 1-даврада киритган голлар:

№   Футболчи             Гол
1   Марат Бикмаев   13 та (4 п.)
2   Жалолиддин Машарипов   5 та (1 п.)
3   Мурод Бобожонов   4 та
4   Темур Кападзе, Икром Алибоев, Сардор Мирзаев   3 та
5   Ислом Тўхтаҳўжаев, Диёр Туропов, Кахи Махарадзе, Саламат Қутибоев, Азизбек Амонов   1 та

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика