UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  0 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3

Олий лига. Дастлабки етти ўйиндан етти факт Янгиликлар

Олий лига. Дастлабки етти ўйиндан етти факт

Теглар :  Олий лига
Олий лиганинг 1-туридан ўрин олган 7та ўйин бўлиб ўтди. Бугун "Пахтакор" ва "Андижон" учрашуви билан тур якунланади.

Биз ортда қолган 7та ўйинда қайд этилган эътиборга молик жиҳатлар ҳақида маълумот берамиз.

"Қўқон-1912" - "Обод"
Қўқонликлар мавсумнинг илк турини ўз майдонида "Обод"га қарши ўтказиб 1:0 ҳисобида зафар қучди. Мурод Исмоилов шогирдлари ўтган йил ҳам 1-турда Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлиб шу ҳисобда ғалаба қозонган эди. "Обод" эса олий лигадаги дастлабки расмий учрашувида мағлуб бўлди.



"Бунёдкор" - "Нефтчи"
Олий лиганинг 1-турида "Бунёдкор" клуби Тошкентда "Нефтчи"дан 2:0 ҳисобида устун келди. Шу тариқа "Бунёдкор" икки йиллик танаффусдан сўнг ўз майдонида "Нефтчи"ни мағлуб этди. "Қалдирғочлар" сўнгги бор 2013 йил ўз уйида Фарғона клубини таслим қилишганди. 2014 йил дуранг (1:1) ўйнаган ва ўтган йил мағлуб бўлганди (0:1).



"Бухоро" - "Олмалиқ"
Жамшид Саидов бошчилигидаги "Бухоро" дастлабки турни ўз уйида "Олмалиқ"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Иккала гол ҳам пенальтидан урилди. Маълумот учун, ўтган йил бухороликлар 30та турда жами 2та пенальти тепишганди. Бу йил илк турнинг ўзида ўтган йилги натижа қайтарилди.



"Қизилқум" - "Машъал"
Навоий клуби ўз уйида "Машъал"ни 3:2 ҳисобида таслим қилди. Шундай қилиб, "Қизилқум" ўзи учун қора анъанани бузди. Жамоа ўз уйида бу рақибга қарши кечган охирги 9та ўйиннинг ҳеч бирида ғалаба қозона олмаганди. Ниҳоят 10-учрашувда "олтин изловчилар" ғалаба қозонишди. Бундан ташқари "Машъал" ҳужумчиси Шаҳбоз Эркинов



"Металлург" - "Сўғдиёна"
Бекобод клуби ўз майдонида "Сўғдиёна"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Мезбонлар сафида Зоҳид Абдуллаев дублга эришди. Ҳужумчи ўтган йил мавсум давомида атига 1та гол урганди. Абдуллаев сўнгги бор 2012 йил дублга эришганди.



"Насаф" - "Шўртан"
"Аждарлар" мавсумни ўз уйида "Шўртан" устидан қозонилган ғалаба билан бошлади - 2:1. Шундай қилиб, "Насаф" кетма-кет бешинчи бор Қаршида Ғузор клубини мағлуб этди. Бундан ташқари, "Насаф" ҳужумчиси Илҳом Шомуродов олий лигадаги ўзининг юбилей 60-голини урди.



"Навбаҳор" - "Локомотив"
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби мавсумни "Локомотив"га қарши баҳс билан бошлади ва 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Шу тариқа, "темирйўлчилар" кетма-кет бешинчи йил Намангандан мағлуб бўлмай қайтишди. Бундан ташқари "Локо"нинг олий лигадаги умумий ғалабалари сони 140тага етди.


Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика