UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52"Аркадағ" - "Андижон". Таркиблар маълум бўлди  12 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  7 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  3 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  13 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  10 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   251 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  6 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  27

Олий лига. "Big 4": "Пахтакор" ва "Локомотив" етакчи, "Насаф" ва "Бунёдкор"да эса биттадан ғалаба Янгиликлар

Олий лига. "Big 4": "Пахтакор" ва "Локомотив" етакчи, "Насаф" ва "Бунёдкор"да эса биттадан ғалаба

Олий лиганинг ушбу мавсуми ҳам аста-секин ўз якунига етиб қолди.


Яна бир турдан сўнг ушбу чемпионатимиз якунланади. Ҳозирча чемпион жамоа номи аниқ эмас. Ҳаммаси сўнгги турда ҳал бўлади. Чемпионлик учун курашда "Пахтакор" ва "Локомотив" сўнгги дақиқагача кураш олиб боришади. Биз ҳозир бу ҳақида эмас. Балки чемпионатимизнинг тўртта гранд жамоаларининг ўзаро учрашувларидаги натижалари ҳақида тўхталмоқчимиз.


Олий лигамизнинг "Big 4" тоифасига кирувчи жамоалар сўнгги тўрт йилдан буён ўзгармай келмоқда. Булар "Пахтакор", "Локомотив", "Насаф" ҳамда "Бунёдкор" жамоалари. Ушбу жамоалар мавсум давомида ўзаро ўйинларда жами 6 маротаба куч синашишади. Ушбу учрашувларда қайси жамоа кўпроқ очко йиғишни уддалай олса одатда чемпионликка яқин келиши ҳеч кимга сир эмас. Бу йилги натижалар ҳам бу гаплар бежизга эмаслигини исботлаб турибди.

"Big 4" учрашувларида энг кўп очко жамғариш бўйича ҳам ҳозирга қадар чемпионлик пойгасида қувлашмачоқ ўйнаётган "Пахтакор" ва "Локомотив" жамоалари етакчи саналишади. Ушбу икки клуб бир хил равишда 12 очкодан жамғаришган.
"Пахтакор": "Локомотив" (2:1), "Бунёдкор" (1:0), "Насаф" (3:1), (0:1) жамоалари устидан ғалабага эришди.
"Локомотив": "Бунёдкор" (3:0), (0:1), "Насаф" (1:0), "Пахтакор" (2:1) жамоаларини мағлубиятга учратиб 12 очко ишлаб олган.


"Насаф" ҳамда "Бунёдкор" жамоаларида ҳам бир хил кўрсатиш қайд этилган. Ушбу жамоалар грандлар билан бўлган ўйинларда 5 очкодан ишлаб олишди.
"Насаф" биринчи даврада "Локомотив"ни (1:0) доғда қолдирган бўлса, "Бунёдкор" иккинчи даврада "Пахтакор" (2:0) устидан ғалабани тантана қилган. Ушбу жамоалар қолган иккитадан очкони ўзаро ўйинларда ҳар икки сафар ҳам дуранг (0:0), (0:0) ўйнашиб қўлга киритишган.

"Пахтакор" ва "Локомотив" жамоалари "Big 4"да 6тадан ўйин ўтказишди ва 4та ғалаба, 2тадан ўйинда мағлубиятга учрашди.

"Насаф" ҳамда "Бунёдкор" эса "Big 4"да 6тадан учрашув ўтказишди ва 1та ғалаба, 2тадан дуранг ва 3тадан ўйинда мағлубиятга учрашди.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика