Олий Лига. Охирги иккита тур учрашувлари бир хил вақтда бошланади

Tolibjon Qosimov
31 окт 2017, 14:58
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг БААда ўтадиган ўртоқлик ўйини ҳамда 28-тур учрашувлари санаси ўзгаргани муносабати билан мусобақалар регламенти 4.16 бандига асосан Олий Лига 29-30-тур ўйинлари сана ҳамда бошланиш вақтларига ўзгариш киритилди.

Унга кўра, Олий Лига 29-тур учрашувлари 21-22 ноябрдан 19 ноябрга кўчирилди ва ўйинларнинг бошланиш вақти 14:00 этиб белгиланди.  

30-тур ўйинлари эса 25 ноябрь санасида бўлиб ўтади ва барча учрашувлар соат 14:00да бошланади.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: pfl.uz