UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  23 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  44 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  8 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  17 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  5 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  4

Олий лига-2017 якунлари. "Қашқадарё дербиси"да "Насаф" мутлоқ етакчи Янгиликлар

Олий лига-2017 якунлари. "Қашқадарё дербиси"да "Насаф" мутлоқ етакчи

Олий лига-2017 якунлари ҳақида турли хил қизиқарли маълумотлар беришда давом этамиз.

Кеча, "Тошкент дербиси" ҳақида бафуржа гаплашган эдик. Бугун "Қашқадарё дербиси"га тўхталиб ўтамиз.

Маълумки, якунига етган чемпионатимиз олий лигасида Қашқадарё вилоятининг 3 та жамоаси иштирок этди. Қаршининг "Насаф" жамоаси якунда кумуш медаль соҳибига айланган бўлса, Муборакнинг "Машъал" клуби маррага саккинчи бўлиб етиб келди. Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси муваффақиятсизликка учраб, 2018 йилдан бошланадиган суперлига баҳсларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Жамоа якунда 14-ўрин билан кифояланишга мажбур бўлди.

"Тошкент дербиси"дан фарқли равишда "Қашқадарё дербиси" иштирокчилари орасидаги фарқ сезиларли даражада эканлиги, уларнинг ўзаро ўйинлари натижаларида ҳам ўз аксини топди. Аввало жамоалар ўртасидаги баҳсларга тўхталиб ўтамиз:


3-тур
18март
шанба
Шўртан-Машъал
0:2
11-тур
18 май
пайшанба
Насаф- Машъал
1:0
13-тур
15июнь
пайшанба
Шўртан-Насаф
1:2
18-тур
19август
шанба
Машъал- Шўртан
4:0
26-тур
26октябр
пайшанба
Машъал -Насаф
1:2
28-тур
9ноябр
пайшанба
Шўртан-Насаф
0:3




 

Эътибор берсангиз, Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" жамоаси дербидаги барча учрашувларда ғалаба қозонишга муваффақ бўлган. Тўртта ўйинда тўртта ғалабага эришган "аждарлар" рақиб дарвозабонларини 8 марта хафа қилиб, ўз дарвозасидан бор йўғи 2 та тўп ўтказиб юборган (+6). Эътиборлиси қаршиликлар ўз майдонидаги беллашувларда рақиб дарвозасига 4 та гол уриб, ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган. Улар 11-турда "Машъал"ни 1:0 ҳисобида таслим қилган бўлса, 28-турдан ўрин олган "Шўртан"га қарши баҳсда ғузорликлар дарвозасига жавобсиз 3 та гол уришни уддасидан чиқишган. Сафардаги 2 та беллашувда эса ҳар икки рақибини ҳам бир хил 2:1 ҳисобида таслим этган (13-турда "Шўртан" ва 26-турда "Машъал").


Муборакнинг "Машъал" клуби эса дерби баҳсларида "Насаф"га ҳар икки ўйинда мағлуб бўлган бўлса (сафарда 1:0 (11-тур), 26-турда ўз майдонида 1:2), "Шўртан"га қарши ўтган беллашувларда ғалабани тантана қилган. 3-тур доирасида ўтган сафардаги ўйинда 2:0 ҳисобида ғалабага эришган А.Хомяков шогирдлари, 18-турдан ўрин олган Муборакдаги баҳсда рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта гол уришга муваффақ бўлган. Дерби доирасида ўтказилган баҳсларда "газчилар" 7 та гол уриб, ўз дарвозасидан 3 та тўп олиб чиққан (+4).


Якуний натижасидан қатъий назар ФИФА томонидан олий лигадан четлатилган Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси Қашқадарё жамоалари орасида энг кучсизи бўлиб чиқди. Ғузорликлар дерби доирасида ўтказилган 4 та баҳсда ҳам мағлубиятга учради. Тўплар нисбати ҳам ҳавас қиладиган даражада эмас. 1:11 (-10). Жамоа томонидан урилган ягона гол Игорь Таран номига ёзилган бўлиб, у вилоят пешқадами "Насаф"га қарши баҳсда рақиб посбонини хафа қилишга муяссар бўлган.


Ўзаро ўйинлардан кейинги турнир жадвали эса қўйидагича кўриниш олган:


Жамоалар
Ў
Ю
Д
М
Т-Н
+/-
О
1
Насаф
4
4
0
0
8-2
6
12
2
Машъал
4
2
0
2
7-3
4
6
3
Шўртан
4
0
0
4
1-11
-10
0
 


"Қашқадарё дербиси"нинг умимий статистикасига тўхталадиган бўлсак, ўтказилган 6 та беллашувнинг барчасида у ёки бу жамоа ғалабага эришган, яъни жамоалар дурангга рози бўлмаган. 6 та баҳснинг 3 тасида мезбонлар ғалаба қозонган бўлса, яна шунчасида меҳмонлар уйларига 3 очко билан қайтган.

Ўтказилган 6 та ўйинда дарвозаларга 16 та гол киритилди. Урилган голларнинг 10 таси мезбонлар ҳисобига тўғри келган. Ўз-ўзидан 6 та гол меҳмонлар ҳисобига ёзилган. 

Голларнинг 3 таси пенальтидан киритилган. 11 метрлик нуқтадан "Машъал" вакиллари Сардор Раҳмонов ва Кенжа Тўраев, шунингдек, "Насаф" ҳужумчиси Шаҳбоз Эркиновлар гол киритишга муваффақ бўлган. Дербида қайд этилган энг йирик ҳисоб "Машъал"-"Шўртан" баҳсида содир бўлган. Ўша куни мезбонлар меҳмонларни 4 та гол билан сийлаган (4:0).
"Қашқадарё дерби"си тўпурарлари ҳақида тўхталадиган бўлсак, бирданига 3 та ўйинчи ҳисобида 2 тадан гол мавжуд. Булар "Насаф"дан Драган Черан, Шаҳбоз Эркинов ва "Машъал" аъзоси Ҳумоюн Муртозоевлардир.

Шунингдек, "Насаф" ўйинчилари И.Рашидҳонов, Б.Абдураҳимов, Д.Нарзуллаев, Бобур Абдухолиқов, "Машъал"дан И.Шойқулов, К.Тўраев, Ш.Шайманов, С.Раҳмонов, З.Тўраев ва "Шўртан" ҳужумчиси И.Таран ҳисобига биттадан гол ёзилган.



Олий лига-2017 якунлари. "Тошкент дербиси"да ким кучли?

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика